Get Mystery Box with random crypto!

Шогирд устозидан сўради:⠀ — Устоз, нега мен 2 йилдан бери ўқиш | LATIFA

Шогирд устозидан сўради:⠀
— Устоз, нега мен 2 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб сўради:⠀
— Сен қуёшнинг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасанми?⠀
— Албатта, устоз.⠀
— Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласанми?⠀
— Шубҳасиз, устоз.⠀
— Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингни кўрганда чуқур ўйга толасанми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасанми?⠀
— Жуда ҳам кўп марта, устоз.⠀
— Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингда хис қиласанми?⠀
— Деярли ҳар куни, устоз.⠀
— Ҳаа, аҳмоқ, калтафаҳм! Вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда аллақачон талаба бўлиб юрган бўлардинг! деган экан.

@LATIFA