2022-10-26 07:33:06
Хотин эрига дебди:⠀
— Дадаси, полни тузатиб беринг.⠀
Эри:⠀
— Мен сенга устамидим?! - дебди.⠀
Хотини яна:⠀
— Тандирни суваб беринг, - деса эр:⠀
— Мен сенга сувоқчиманми?!⠀
— Чироқни тузатиб беринг.⠀
— Электрикманми?! - деб ишга кетибди эр.⠀
Кечқурун ишдан қайтса, ҳамма ишлар қилинган.⠀
— Ким сувади? Ким чироқларни тузатиб қўйди? - деса, хотини:⠀
— Қўшнимиз Алижон ака, - дебди.⠀
— Нечи пул олди? - сўрабди эри.⠀
Хотини:⠀
— Пул олмади. Хурсанд қилсангиз бўлди деди, - дебди.⠀
Шунда эри:⠀
— Қайси ашулани айтиб хурсанд қилдинг? - деб сўраса, хотини:⠀
— Мен сизга ашулачимидим?! - дермиш.
@LATIFA
29.3K views04:33