2022-10-03 11:40:23
ЭРКАК
Дунё кезиб ризқ терган одам,
Иш чатоқ деб айтмасин эркак.
Тонгдан тунга қадар юрса ҳам,
Уйга қуруқ қайтмасин эркак!
Йўлин пойлар кўзин қораси,
Фарзандларин бека онаси,
Эркак зоти уйнинг қояси,
Уйга қуруқ қайтмасин эркак!
Омад келмас қадду-савлатдан,
Эр аҳлини қисма давлатдан,
Ўзинг асра шу маломатдан,
Уйга қуруқ қайтмасин эркак!
Мўл қил ҳалол нону ошини,
Топсин ҳеч қўй керак тошини,
Ҳаёт, эгма йигит бошини,
Уйга қуруқ қайтмасин эркак!
Гар бермасни оши ҳеч пишмас,
Олма пишиб оғзингга тушмас,
Одам ини бузилган қушмас,
Уйга қуруқ қайтмасин эркак!
Баланд-пастли йўл асли дунё,
Гоҳи мулзам, гоҳ дастли дунё,
Яратгандан тилайди Мирзо,
Уйга қуруқ қайтмасин Эркак!
Мирзо Карим
@LATIFA
9.0K views08:40