2022-09-08 18:13:57
Бир йигит уйига қўнғироқ қилса, беш ёшли қизи олибди:⠀
— Ойинг қани? ⠀
Қизалоқ: ⠀
— Тепадаги ётоқхонадалар. Битта амаки билан гаплашиб ўтиришибди, - дебди.⠀
Йигитни ранги ўчиб :⠀
— Ҳозироқ тепага чиқасанда, “Дадам келдилар!” дейсан, кейин менга нима бўлганини айтасан! - деб буюрибди.⠀
Орадан беш дақиқа ўтиб қизалоқ гўшакни олиб:⠀
— Алло! Дада! Ойим зинадан югуриб тушаётиб халатига уралашиб йиқилиб, "Вой-войлаб" ётибдилар. Ҳалиги амаки иккинчи этаждан ўзини ҳовузга ташлаб, сув йўқлиги учун ухлаб қолди, - деса, йигит ҳайрон бўлиб:⠀
— Ие, уйимизда ҳовуз йўқ эди-ю?!⠀
— Дада, ўзингиз қурдирдингиз-ку ҳовузни... - дебди. Йигит баттар ажабланиб: ⠀
— Бу ўзи Эшматовлар хонадоними? - деб сўраса, қизалоқ: ⠀
— Йўқ, уларники эмас - дебди.⠀
Йигит телефонига терилган рақамларга бир қарабди-да, жилмайиб:⠀
— Узр қизалоқ, адашибман, - деган экан.
@LATIFA
32.2K views15:13