2020-11-21 11:27:03
Мана бу латифани олиб, озгина "ўзбекчалаштириб", сиз билан бўлашгим келди:
———————————
Бўриларнинг доимий ҳужумларидан чарчаган қуёнлар, маслаҳат сўраш учун бойўғлини ёнига боришибди. Бойўғли галстукларни тақволиб, дарахтда ўтирган ҳолда маслаҳат берибди:
— Э, қуёнлар, бўрилардан қутулиш учун типратиканга айланволинглар, шунда бўрилар тиканларингиздан қўрқиб, сизга яқинлашмайдилар.
— Яхши фикр, лекин биз қуёнлармиз-ку, қанақа қилиб типратиканга айланамиз? — деб сўрашибди қуёнлар.
— Мен — стратегман, тактика билан ўзинглар шуғулланинглар! — дебди бойўғли.
———————————
@bankers_uz
853 views08:27