Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда ҳамма жойда электр бор, чароғонлигидан халқнинг кўзи | Kurbanoff.yoq

Юртимизда ҳамма жойда электр бор, чароғонлигидан халқнинг кўзи қамашяпти. Ҳар бир хонадонда газ ҳам бор, ловуллаганидан уддалай олмаяпмиз. Сал пасайтиришса ҳам бўларди, одам хавотир олади бунчалик кучли босимдан.

Бизда ҳаммаси яхши, ҳаммаси зўр. Муаммолар йўқ. Умуман йўқ. Муаммо сўзи Ўзбекистон учун бегона. Менимча тилшуносларимиз бу сўзни луғатлардан ўчириш ҳақида жиддий ўйлаб кўришса бўларди. Ахир йўқ нарса учун ортиқча битта сўз нимага керак, тўғрими?

Худога шукр, беҳисоб шукр. Муаммоларсиз даврларга ҳам етиб келдик, мана. Раҳмат сизларга. Осмонимиз доим мусаффо бўлсин.


@xushnudbek