Get Mystery Box with random crypto!

​​Тошкентдаги маҳаллий (ва сифатсиз) Аи-80 бензинининг нархи и | Kurbanoff.yoq

​​Тошкентдаги маҳаллий (ва сифатсиз) Аи-80 бензинининг нархи импорт қилинадиган (ва нисбатан сифатли) Аи-92 бензининики билан бир хил бўлиб қолибди, иккиси 5 минг сўмдан сотилаётган эмиш. Бири-биридан фарқ қиладиган икки бензин тури бир хил нархда сотилаётгани акс этган нархномалар сурати ҳам тарқалибди. Шу ҳолат ва шу ҳолатнинг суратларини тарқатиш амалдорларимизга қанчалик оғриқли таъсир қилиши мумкинлиги юзасидан муҳокамалар давом этаётган бир вақтда, мен ўзимча энергетика вазири Алишер Султонов бу ҳолатга нима деб изоҳ берган бўларди, деб ўйлаб қолдим. Унинг Alter Ego’га берган охирги интервьюсидан келиб чиқиб (бошқа интервьюсини тайинли кўрмаганман), жавобни тахминан топдим, деб ҳам ўйлаяпман энди: