Get Mystery Box with random crypto!

Бу оғир, бу узун йиғи - мактаблар йиғиси Қурбонов шахсий муам | Kurbanoff.yoq

Бу оғир, бу узун йиғи - мактаблар йиғиси

Қурбонов шахсий муаммолар ҳақида ҳам дод-вой солади, қачонки, бу муаммо умуммиллий ва жамият аҳамиятига эга бўлса.

Пойтахтдаги 279-мактаб ремонтига ажратилган 6,8 млрд.сўмлик (!) маблағнинг самарали ишлатиши бўйича жиддий саволлар қўйилмоқда. Таъмирлаш ишлари 11 ой аввал якунланиши лозимлигига қарамай шу кунгача ниҳояланмаган.
Мактаб ўқувчилари совуқ, музлаган хоналарда ўқишмоқда.

Кўпинча айтишадики, ёзгандан, шикоятдан нима фойда, барибир ўзгариш бўлмайди. Ўғрилар ўғрилигини, муттаҳамлар муттахҳамлигини давом эттиришаверади. Лекин фуқаронинг, журналистнинг, блогернинг вазифаси айнан муаммони кўтариш, кун тартибига олиб чиқиш. Шу ерга келганда уларнинг вазифаси тугайди. Ундан уёғи давлат идораларининг иши, хусусан Прокуратуранинг масалан.

Бу мактаб бизнинг мактаб эмас экан, дея беэътибор қараманг, мактаб муаммоси миллатнинг туташ ва умумий муаммоси. 6,8 млрд.сўмга таъмирланиши лозим 279- мактаб ҳақида батафсил бу ерда кўришингиз мумкин.