Get Mystery Box with random crypto!

Мана бу латифани олиб, озгина 'ўзбекчалаштириб', сиз билан бўл | Kurbanoff.yoq

Мана бу латифани олиб, озгина "ўзбекчалаштириб", сиз билан бўлашгим келди:

———————————

Бўриларнинг доимий ҳужумларидан чарчаган қуёнлар, маслаҳат сўраш учун бойўғлини ёнига боришибди. Бойўғли галстукларни тақволиб, дарахтда ўтирган ҳолда маслаҳат берибди:

— Э, қуёнлар, бўрилардан қутулиш учун типратиканга айланволинглар, шунда бўрилар тиканларингиздан қўрқиб, сизга яқинлашмайдилар.

— Яхши фикр, лекин биз қуёнлармиз-ку, қанақа қилиб типратиканга айланамиз? — деб сўрашибди қуёнлар.

— Мен — стратегман, тактика билан ўзинглар шуғулланинглар! — дебди бойўғли.

———————————

@bankers_uz