Get Mystery Box with random crypto!

Komil Ahmedov

Telegram kanalining logotibi komil_ahmedov — Komil Ahmedov K
Telegram kanalining logotibi komil_ahmedov — Komil Ahmedov
Kanal manzili: @komil_ahmedov
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 203

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-26 19:35:17 Қатнов йўлини ҳам сотиб оламиз...

Одатда, тадбиркорларга йўл бўйидан савдо дўконлари, нуқталари, мажмуалари қуришдан мақсад улар орқали ўша ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳакозалардир.
Бу давлат ҳам, тадбиркорга ҳам манфаатли ҳамкорликдир.
Аммо...
Ҳа, бунинг ҳам аммоси бор.

Аммо шундай тоифадаги тадбиркорлар борки, у қайсидир манфаатдор билан, ундан кейин архитектор билан, кейин яна бир масъул билан келишади-да, дўкон қуришга рухсат олади.
Архитектурик чизмаларда муайян ҳудуд белгиланса-да, аммо уддабурон тадбиркор бу ҳудуддан чиқиб кетади ва дўконини кенгайтиргиси “қистаб кетиб”, белгиланган ҳудуддан ташқари майдонларни ҳам эгаллаб олади.

Натижада унинг манфаати қониқса, аҳолининг, ҳеч бўлмаса, ўша атрофдаги фуқароларнинг норозили юзага келади.
Иккинчи тоифадаги ҳолат тадбиркорга “по фигу”...

Эскилар ўғри бўл, ғар бўл–инсофли бўл, дейишади.
Бу ҳам тарбияга чақиришнинг бир тури.
Фақат айримлар бу ўринли мақолга кўпам амал қилавермайди.
Чунки, унда инсоф йўқ, жиғилдон бор.
Айниқса, унга ер берувчилар, ерни ажратувчилар ва ерни эгаллашга рухсат берувчилар “далда” бериб туришса...

Ҳамма биладики, Қўқон шаҳар, Туркистон кўчасидаги марказий тиш поликлиникаси собиқ Иттифоқ давридан то яқин кунларга қадар аҳолига бепул хизмат кўрсатиб келган.
Поликлиника биноси ва унинг олд архитектураси ҳозирга қадар жозибасини йўқотгани йўқ, уни ўзгартиришга эҳтиёж ҳам йўқ.

Аммо шунқордек тезоб, тулкидек уддабурон бир тадбиркор акамиз (балки укамиз ёки дўстимиз) қайсидир йўллар билан ана тиш поликлиникасининг гулзори ва поликлиника олдидаги йўлакка дўкон қуриш учун қайсидир ва қандайдир йўллар билан рухсат олиб, қурилиш ишларини бошлаб юборганлар.
Инсофсизликни қарангки, бу тадбиркор нафақат пиёдалар йўлагини эгаллаб олган, шунингдек, унинг дўкони тўлиқ битиши учун икки туп сосна (арча), икки туп мевали ва бир туп узоқ йиллик манзарали дарахтнинг “баҳридан” ўтишга тўғри келади.

Тадбиркорнинг Президент қўллаяпти деб, Президент уларни елкасидан кўтариб юришни ваъда қилган, деб бунчалар инсофдан, диёнатдан чиқиб кетиш мумкинми?
Зеро, йўлни эгаллаб олиш динда ҳам ҳаром дейилмаганми? Тадбиркорга инсоф ва иймон сўраймиз ва тегишли масъуллар ушбу қурилиш ҳолатига қонуний баҳо беришларига умид қилиб қоламиз.

Ахир индамасак, ҳадеб автомбил қатнов йўлларини ҳам тадбиркорлар сотиб олиб, дўконлар қуриб ташлашмаса эди...
Мухтасар сўзимиз эса шу, инсофдан чиқсанг ҳам, иймондан чиқма!!!

https://t.me/komil_ahmedov
392 views16:35
Ochish/sharhlash
2022-10-26 17:27:57
#Тезкор #Огоҳ_бўлинг

Ҳамширалар нотўғри укол қилиши сабаб икки боланинг оёғи ишламай қолди

Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси ҳамшираларининг нотўғри муолажа қилиши оқибатида икки нафар боланинг оёғи ишламай қолди.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасида ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъекция оқибатида содир бўлгани маълум қилинган.
344 views14:27
Ochish/sharhlash
2022-10-24 19:11:22
Куз фасли келиб, кунлар совий бошлагач, шамоллаш мавсуми бошланади. Бир мавсумда, бир инсон 3 марта грипп 10 мартагача шамоллаши мумкин. Агар Республика ахолиси ўртача 3 марта касал бўлса хам, йилига 100 миллион марта беморлик етади. Ўртача 45000 сўмдан сарфланса, халқ чўнтагидан 400 миллион доллар шунчаки чиқиб кетади. Гриппни ва унинг асоратларни даволаш учун унданда кўп кетишини биламиз.

Оммабоп маълумотлар камлиги ва кўпчилик инсонлар касалликни фарқламай бетартиб антибиотик ишлатиб нотўғри муолажа олиб боради.

Шуларни инобатга олиб, шамоллаш ва шамоллаш тўғрисида кўпроқ маълумот бериш керак деган хулосага келдим. Имкон қадар халқбоп йўлини кўрсатишга харакат қиламиз. Сизлар эса, тарқатишга ёрдам беринг, кўпчиликка етиб боришини таъминлаб турсанглар бўлди. Кўпчилик чалғимаслик учун постларда изох ёзиш имкониятини ўчириб қўяман.

Сизлардан эса, кўпроқ инсонларга етиб боришида ёрдамингизни аямаслигингизни сўрардим
775 views16:11
Ochish/sharhlash
2022-10-22 11:40:25
Бугун Қўқонлик Муроджон хожи Ахмедовга Ватаннинг садоқатли фарзанди унвонини топширишга, Лочинбек Аманов ташриф буюришган экан, мехмонни кутиб олиб мехмон қилиб, жўнатиб юбордик!

Хожиака унвон муборак бўлсин!

https://t.me/komil_ahmedov
476 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-10-21 13:15:45
Сирдарёлик биродаримиз 1969 йилда туғилган Музаффар акага совғамизни жўнатиб юбордик!
Автоҳалокат сабаб 23 йилдирки бир ерда ётиб қолган!
Битта оёқлари кесиб ташланган, айни вақтда оддий ногиронлар аравачасида қийналиб юришган экан!
Айниқса кўчага бир иш юзасидан чиқиш жуда қийин бўлиб қолди, чарчаб қоляпман дедилар.

Оилавий шароитлари оғир бўлгани учун уч ғилдиракли скутер олиш ниятлари бор, лекин ҳеч пул ортириб олишолмаяпти экан.
Ҳозирда акаларнинг қарамоғларида қолганлар турмуш ўртоқлари билан эса ажрашганлар.
23 йилдирки қийинчиликда кун кечирган акамизга Скутер олиб Сирдарёга жўнатиб юбордик!

Акциямизда қатнашиб савоб ишга кўмаклашган барча юртдошларимизга рахмат!
АЛЛОХ барчамиздан рози бўлсин амийн!

https://www.facebook.com/groups/qoqonim/permalink/2102231343319014/

https://t.me/komil_ahmedov
467 views10:15
Ochish/sharhlash
2022-10-18 19:38:56
Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" нашридан кейин ўша давр учун анча катта пул ҳисобланган қалам ҳақи олади.

Ёзувчининг ўғли Ҳабибулла отасидан велосипед олиб беришини сўрайди.

Қодирий қуйидаги сўзларни айтиб рад этади.
"Ўғлим, мен сенга велосипед олиб беришга қурбим етади, лекин атрофга қара - халқ юпун, ялангоёқ, ярим оч кун кечирмоқда.

Мен сенга велосипед олиб беришдан уяламан, менинг ўғлим сифатида оч, юпун ва ялангоёқ ҳолдаги миллатдошларинг олдида велосипед миниб юришдан сен ҳам уялсанг керак".

https://t.me/komil_ahmedov
634 views16:38
Ochish/sharhlash
2022-10-17 16:28:26
https://t.me/komil_ahmedov
605 views13:28
Ochish/sharhlash
2022-10-16 09:10:06
651 views06:10
Ochish/sharhlash
2022-10-16 09:09:57 Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлантириш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош тарҳига, ҳудудларни режалаштириш тарҳларига ҳамда туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуришга оид шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”, деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, унга ёндош ҳудудларда қурилиш ишларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қатъий амал қилиш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Ана энди Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 15- ва 16-кўп қаватли уйлар орқа томонидан қурилаётган, ҳозирда иккинчи қавати тугалланаётган бино масаласига қайтсак.
Архитектура ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тўрт қаватли уйларнинг ортида неча қаватдан иборат бўлишидан қатъий назар оралиқ масофа 24 метрни ташкил этиши шарт!!!
Аммо 1- ва 2-суратлардан кўринадики, 16-кўп қаватли уй ва янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг ораси тахминан 10 метрни ташкил қилади.
Худо кўрсатмасину, 16-кўп қаватли уйнинг 3- ва 4-қаватларида ёнғин чиқса, ёнғин хавфсизлиги автомашинаси икки бино орасига кириши ва ёнғинни ўчириши учун мутлақо шароит йўқ.

Бинонинг тагидан туриб, 3- ва 4-қаватли уйларга чиқиш ёки сув (кўпик) пуркаш (сочиш) учун ҳеч қандай имконият қолдирилмаган.
Мени ҳайрон қолдираётгани, 16-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар, жамоатчи фаоллар наҳот бу қонунга зид қурилишга розилик берган бўлишса, бечоралар нимаям қилишсин ахир Хокимни қарори қўлида бўлса, у хам бекорга чиқартирмагандир бу қарорларни.

3- ва бошқа суратлар эса Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 12-кўп қаватли уйнинг олд тарафидир.
Кўриниб турибдики, ушбу кўп қаватли уйнинг олдида ҳам қандайдир иморат қуришга тайёргарлик маъносида кейинроқ ўраб олиниши учун устунлар ўрнатилган.

7-сурат эса Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 3-кўп қаватли уйнинг олд томони бўлиб, бу ерда таъмирталаб бўлса-да, болалар майдончаси мавжуд.
Бу ерда ҳақиқатдан болажонлар ўйнашади, завқланишади.

Ўқувчи, 12-кўп қаватли уй олдига яна кўп қаватли уй қуриб, у ерда яшовчиларнинг эркин нафас олиб яшашини қисиш, қуёш нуридан тўсиш, инфратузилмаларни зўриқиб ишлашига йўл қўйиш афзалми ёки келажагимиз ворислари бўлган болаларимизга ўйингоҳ (майдонча) қурилгани маъқул эмасми?

2021-йилнинг 1-августидан бошлаб, хокимлардан ер ажратиб бериш қарори бекор бўлганига қарамай халиям ноқонуний қурилишлар тўхтамаётгани ва бундан зада бўлган халқ хокимлардан тортиб президент сиёсатидан хам норози бўлаётганидан Администрация рахбари Сардор Умрзоқовни хабари бормикан!

https://t.me/komil_ahmedov
570 views06:09
Ochish/sharhlash