Get Mystery Box with random crypto!

Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлан | Komil Ahmedov

Янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлантириш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштиришнинг бош тарҳига, ҳудудларни режалаштириш тарҳларига ҳамда туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуришга оид шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”, деб белгилаб қўйилган.

Шунингдек, кўп қаватли уйлардан фойдаланиш, унга ёндош ҳудудларда қурилиш ишларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига қатъий амал қилиш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Ана энди Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 15- ва 16-кўп қаватли уйлар орқа томонидан қурилаётган, ҳозирда иккинчи қавати тугалланаётган бино масаласига қайтсак.
Архитектура ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тўрт қаватли уйларнинг ортида неча қаватдан иборат бўлишидан қатъий назар оралиқ масофа 24 метрни ташкил этиши шарт!!!
Аммо 1- ва 2-суратлардан кўринадики, 16-кўп қаватли уй ва янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг ораси тахминан 10 метрни ташкил қилади.
Худо кўрсатмасину, 16-кўп қаватли уйнинг 3- ва 4-қаватларида ёнғин чиқса, ёнғин хавфсизлиги автомашинаси икки бино орасига кириши ва ёнғинни ўчириши учун мутлақо шароит йўқ.

Бинонинг тагидан туриб, 3- ва 4-қаватли уйларга чиқиш ёки сув (кўпик) пуркаш (сочиш) учун ҳеч қандай имконият қолдирилмаган.
Мени ҳайрон қолдираётгани, 16-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар, жамоатчи фаоллар наҳот бу қонунга зид қурилишга розилик берган бўлишса, бечоралар нимаям қилишсин ахир Хокимни қарори қўлида бўлса, у хам бекорга чиқартирмагандир бу қарорларни.

3- ва бошқа суратлар эса Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 12-кўп қаватли уйнинг олд тарафидир.
Кўриниб турибдики, ушбу кўп қаватли уйнинг олдида ҳам қандайдир иморат қуришга тайёргарлик маъносида кейинроқ ўраб олиниши учун устунлар ўрнатилган.

7-сурат эса Қўқон шаҳар, А.Т.Ҳўқандий мавзесидаги 3-кўп қаватли уйнинг олд томони бўлиб, бу ерда таъмирталаб бўлса-да, болалар майдончаси мавжуд.
Бу ерда ҳақиқатдан болажонлар ўйнашади, завқланишади.

Ўқувчи, 12-кўп қаватли уй олдига яна кўп қаватли уй қуриб, у ерда яшовчиларнинг эркин нафас олиб яшашини қисиш, қуёш нуридан тўсиш, инфратузилмаларни зўриқиб ишлашига йўл қўйиш афзалми ёки келажагимиз ворислари бўлган болаларимизга ўйингоҳ (майдонча) қурилгани маъқул эмасми?

2021-йилнинг 1-августидан бошлаб, хокимлардан ер ажратиб бериш қарори бекор бўлганига қарамай халиям ноқонуний қурилишлар тўхтамаётгани ва бундан зада бўлган халқ хокимлардан тортиб президент сиёсатидан хам норози бўлаётганидан Администрация рахбари Сардор Умрзоқовни хабари бормикан!

https://t.me/komil_ahmedov