Get Mystery Box with random crypto!

Куз фасли келиб, кунлар совий бошлагач, шамоллаш мавсуми бошла | Komil Ahmedov

Куз фасли келиб, кунлар совий бошлагач, шамоллаш мавсуми бошланади. Бир мавсумда, бир инсон 3 марта грипп 10 мартагача шамоллаши мумкин. Агар Республика ахолиси ўртача 3 марта касал бўлса хам, йилига 100 миллион марта беморлик етади. Ўртача 45000 сўмдан сарфланса, халқ чўнтагидан 400 миллион доллар шунчаки чиқиб кетади. Гриппни ва унинг асоратларни даволаш учун унданда кўп кетишини биламиз.

Оммабоп маълумотлар камлиги ва кўпчилик инсонлар касалликни фарқламай бетартиб антибиотик ишлатиб нотўғри муолажа олиб боради.

Шуларни инобатга олиб, шамоллаш ва шамоллаш тўғрисида кўпроқ маълумот бериш керак деган хулосага келдим. Имкон қадар халқбоп йўлини кўрсатишга харакат қиламиз. Сизлар эса, тарқатишга ёрдам беринг, кўпчиликка етиб боришини таъминлаб турсанглар бўлди. Кўпчилик чалғимаслик учун постларда изох ёзиш имкониятини ўчириб қўяман.

Сизлардан эса, кўпроқ инсонларга етиб боришида ёрдамингизни аямаслигингизни сўрардим