Get Mystery Box with random crypto!

Kometa.uz | Блог

Telegram kanalining logotibi kometauz — Kometa.uz | Блог K
Telegram kanalining logotibi kometauz — Kometa.uz | Блог
Kanal manzili: @kometauz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 222
Kanalning ta’rifi

Жавоҳирбек Абдуллаев шахсий блоги. Ҳамма нарса ҳақида...

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-11 03:16:47 Аҳмоқлар учун қайтараман:

Ёлғон қанча даҳшатли бўлса, унга шунча осон ишонишади ва жуда тез оммалашади. (1)

Уруш – бу тинчлик, озодлик – бу қуллик, билимсизлик – бу куч.
(2)

Ёлғон ҳақиқатга айланиши учун уни ҳис-туйғу билан ва қайта-қайта бериш керак. (3)

Аҳмоқлар учун қайтараман:

Ёлғон қанча даҳшатли бўлса, унга шунча осон ишонишади ва жуда тез оммалашади. (1)

Уруш – бу тинчлик, озодлик – бу қуллик, билимсизлик – бу куч.
(2)

Ёлғон ҳақиқатга айланиши учун уни ҳис-туйғу билан ва қайта-қайта бериш керак. (3)

Аҳмоқлар учун қайтараман:

Ёлғон қанча даҳшатли бўлса, унга шунча осон ишонишади ва жуда тез оммалашади. (1)

Уруш – бу тинчлик, озодлик – бу қуллик, билимсизлик – бу куч.
(2)

Ёлғон ҳақиқатга айланиши учун уни ҳис-туйғу билан ва қайта-қайта бериш керак. (3)

Аҳмоқлар учун қайтараман:

Ёлғон қанча даҳшатли бўлса, унга шунча осон ишонишади ва жуда тез оммалашади. (1)

Уруш – бу тинчлик, озодлик – бу қуллик, билимсизлик – бу куч.
(2)

Ёлғон ҳақиқатга айланиши учун уни ҳис-туйғу билан ва қайта-қайта бериш керак. (3)

Аҳмоқлар учун қайтараман:

Ёлғон қанча даҳшатли бўлса, унга шунча осон ишонишади ва жуда тез оммалашади. (1)

Уруш – бу тинчлик, озодлик – бу қуллик, билимсизлик – бу куч.
(2)

Ёлғон ҳақиқатга айланиши учун уни ҳис-туйғу билан ва қайта-қайта бериш керак. (3)

(1. А.Гитлер. "Майн Кампф".
2. Жорж Оруэл. "1984".
3.
Й. Геббельс)





@kometauz
401 viewsedited  00:16
Ochish/sharhlash
2021-02-09 15:19:19
Кондуктор йўловчиларнинг бирида маска йўқлиги туфайли трамвайга чиқармоқчи эмас.

"Испанча грипп" пандемияси. Сиэтл. 1918 йил.

Таниш ҳолат-а?

@kometauz
184 viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2021-02-02 00:27:02
Асрга тенг ҳар ўтган лаҳза
юрак тўхтар, музлар, ғамга ботар тинмасдан
бутун борлиқ сингари чексиз алам, кадар
заққум бўлиб мияга ботар тонггача

Атроф тўла бўшлиқ, шаффоф ер осмон
сиғмайди қаричимга ҳеч қайси нуқта
жазодан қутилган маҳбусдек ютиниб
бир маконда ёлғиз тик туриб
саноқдан адашганча ўзни унутиб
кейинги сонияни кутаман

02.02.2021

@kometauz
294 viewsedited  21:27
Ochish/sharhlash
2021-01-30 02:25:07
Феълсиз иддао

Бизнинг ўлка фараҳбахш бўстон
Бизла чўл-у даштлар гулистон
Бизга лойиқ турфа минг достон
Бизсиз кундуз кунлар зимистон

///

Улар камқон, бизлар чопағон
Улар ҳаммол, бизлар корчалон
Улар пашша, бизлар ўқилон
Улар қора, бизлар – бенуқсон
Улар оддий, бизлар қаҳрамон
Улар авом, биз эса султон
Улар аҳмоқ, бизлар топағон
Биз тепағон, улар ётоғон...

30.01.2021

@kometauz
300 viewsedited  23:25
Ochish/sharhlash
2021-01-18 16:32:57 Мажлисободда мажлисларни қисқартириш бўйича ўн тўртинчи мажлис бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ушбу мажлис мажлисбозликни қисқартириш бўйича еттинчи тўлқиннинг бешинчи босқичи иккинчи қисмига тегишли ҳисобланади

@kometauz
382 viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2021-01-18 15:50:04
Тасодифми? Қўйсангчи...

Ўзингиз боғлаб олинг.

@kometauz
315 views12:50
Ochish/sharhlash
2021-01-18 15:44:43 Камбағал халқ ичидан Президент сайланса нима бўлади?
Украинанинг амалдаги Президенти Владимир Зеленский аввал ҳам шу лавозимда ишлаб кўрганлигини билармидингиз? Фақат...

Фақат Президент сифатидаги биринчи иш куни шунчаки сериалнинг ичида юз берган эди... Зеленский Украинанинг “Слуга народу” (Халқ хизматкори) сериалида бош ролни, яъни Президентни ижро этган. Ушбу сериал ҳам руҳан, ҳам жисмонан, хуллас ҳар тарафлама бизнинг сусамбилона юртимизга жуда яқин. Албатта, оддий инсон ушбу лавозимга келиб қолишидан бошқа.

Воқеалар ривожи қисқача қуйидагича:

Президент сайловлари бошланаётган бир вақтда оддий мактаб тарих фани ўқитувчисининг сиёсат ҳақида жаҳл устида айтган аччиқ ҳақиқатлари ўқувчиси томонидан интернет тармоғига жойланади. Ушбу видео 8 миллиондан зиёд марта кўрилади ва ҳамма у Президентликка номзодини қўйса, албатта овоз беришини айтиб видео остида изоҳ қолдира бошлайди. Номзодни рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган 2 миллион Украина гривнаси ҳам аҳоли томонидан йиғиб берилади. Хуллас у сайловда мутлақ устунлик билан ғалаба қозонади ва бу ҳақда ўзи ҳам барчадан кейин хабар топади.

Ҳокимиятга келган куниёқ унинг имиджи билан ишлаш бошланади, студияда аввалдан қурувчилар, ёш болакайлар билан учрашгани, далада юргани, кабинетида ўтирганини акс эттирувчи суратларни тайёрлаб олишади. Мактабидаги қўпол ва қўрс директори ҳам уни кўрганда ўзини йўқотиб қўяди, кредитини тўлагани борганда ўз-ўзидан акция ғолибига айланиб қолади, ўша ердаги кассада ўтирган ва навбатини кутиб турганлар ҳам махсус хизмат ходимлари бўлади. Унга дунёдаги энг қимматбаҳо брендлардан кийимлар, автомобиллар, айтган жононини чақириб берадиган ҳар хил тугмачалари бор пульт ҳам беришади. У "аҳмоқ" эса мамлакатда ҳаммасини яхшилаб, ҳалол ишламоқчи бўлади. Қўл остида бирорта тўғри инсон ишламаслигини эса анча кеч тушуниб етади. Президент демократик давлат тузиш йўлида барча ғовларни енгишга уринаверади. Сериалда воқеалар ривожи шу маромда давом этади.

Хуллас, сериал ҳақида кўп гапирса бўлади, кўриб чиқишни тавсия қиламан. Ҳарқалай ютубда ушбу сериал 90 млн.дан зиёд марта кўрилган, турли кучли рейтинглардаги ўртача баҳоси 7.8/10! Шунчаки сериалнинг кичик бир парчаси бўлган пастдаги видеони томоша қилинг. Ўзингиз тушуниб оласиз.

Айтиб ўтганимдек, айни дамда Украина Президенти бўлган Владимир Зеленский, умуман олганда, бошқа ҳамкасбларига қараганда анча яхши ишлаяпти, деса бўлади. Оддий ҚВЗ дан чиққан одам Президент бўлиши, худди сериалдаги ўқитувчи тақдирига ўхшайди. Яна ҳам билмадим...)

Сериални ютубда томоша қилиб, мамлакатда аслида нималар содир бўлишини кўришингиз мумкин.

Мана ҳавола:
https://www.youtube.com/playlist?list=PLSoP62RB3ymmSC-1UmiVAOcMlTijhohVu

@kometauz
244 views12:44
Ochish/sharhlash
2021-01-18 09:32:51
Ушбу суратни "Сайловга тайёргарлик" деб номладим...

@kometauz
248 views06:32
Ochish/sharhlash
2021-01-04 23:49:44 ​​“404” лар давлати...

Дарёдаги қайсидир “қитмир” журналист каналдаги ушбу постни эслабди. Бу постда эса барчасининг сабабини скриншот қилиб кўрсатгандим.

Хуллас,

– Президентга нисбатан айтилган ҳар бир танқид Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни 12-1-моддаси талабларига зид, дея талқин қилинувчи;

– Президентга нисбатан айтилган ҳар битта танқид учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 4-моддаси талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади, дея “итариладиган”;

– Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 12-1-моддасига асосан веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ахборотни тарқатиш ҳамда қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт, дея мақолалар “404” га айлантириладиган

– Эсини таниганки блогер ёки 4-5 та инсонга танқидий постларини улашган исталган шахсни "учта харфли" идоралар чақиравериб жонидан тўйдирадиган давлатда яшаяпмиз.

Сўз эркинлиги нима эканлигини тушунмайдиган идораларимиз сизнингча қуйидаги сингари карикатура чизсак шаъни ва қадр-қимматига путур етказдинг, деб неча асрга қамайди? Нима деб ўйлайсиз?)

P.S.: “404” га алмаштирилган сўзларнинг аксари – “Президент” эди.

@kometauz
468 viewsedited  20:49
Ochish/sharhlash
2020-12-31 21:01:16 Alimoff Team дан янги йил совғаси!

Биз жамоа билан биргаликда Уолтер Айзексоннинг халқаро бестселлер бўлган “Инноваторлар: Бир гуруҳ даҳолар, хакерлар ва гиклар қандай қилиб рақамли инқилобни амалга оширдилар“ номли китобини илк бора ўзбек тилига ўгирдик.

Стив Джобс ҳақидаги китобидан кейин Уолтер Айзексон, компьютерлар ва Интернетни яратган одамлар ҳақида шу биз таржима қилган ажойиб китобни ёзган. Бу рақамли инқилобнинг турли босқичлари ва орзуларга қандай эришиш ҳақидаги ҳикоя. Китоб XIX асрнинг қирқинчи йилларидан бошлаб, компьютерда дастурлаш тамойилларини биринчи бўлиб топган Ада Лавлейс билан бошланади.

Буюк рақамли инқилобчилар ҳақида сўзлайдиган ушбу китоб, ёшларимизга жуда катта мотивация бўлиб, касб танлашда йўл чироғи бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Бу ишларни холис амалга оширмоқдамиз. Ҳеч қандай тижорий мақсадимиз йўқ.

Alimoff Team — ёшлар ёшлар учун!

Каналга уланиш @nurbekalimov
356 views18:01
Ochish/sharhlash