Get Mystery Box with random crypto!

Kometa.uz | Блог

Telegram kanalining logotibi kometauz — Kometa.uz | Блог K
Telegram kanalining logotibi kometauz — Kometa.uz | Блог
Kanal manzili: @kometauz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 222
Kanalning ta’rifi

Жавоҳирбек Абдуллаев шахсий блоги. Ҳамма нарса ҳақида...

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-12-30 17:58:01
100 йилдан кейин ҳам шундаймиз... Шундай қоламиз.

@kometauz
595 views14:58
Ochish/sharhlash
2020-12-25 01:17:27 У "даҳо” ҳам билади ҳаммасини, ўзи бир вақтлар ташкиллаштириб юрган. Бир хаёлидан ўтказиб эслайди "мен ҳам бир вақтлар шунақа репетиция қилдиргандим ёшларни", деб.

Ҳаммаси театр)

@kometauz
589 viewsedited  22:17
Ochish/sharhlash
2020-12-09 15:33:00 Китобсеварлар учун ажойиб танлов!

Бирданига 1 000 000 сўм пул ютуғи, китоблар тўплами ҳамда дипломга эга бўлишни истайсизми? Ундай бўлса, «Йил тақризи» танловида иштирок этишга шошилинг!

Танлов 3 та номинация бўйича бўлиб ўтади. Якунда энг яхши 3 та ўринни эгаллаган жами 9 нафар ғолиб иштирокчилар қуйидаги ютуқларни қўлга киритишади:

Ҳакамлар эътирофи
1-ўрин – 1 000 000 сўм + +
2-ўрин – 500 000 сўм + +
3-ўрин – 300 000 сўм + +

Сайловчилар эътирофи ( сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + +
2-ўрин – 200 000 сўм + +
3-ўрин – 100 000 сўм + +

Обуначилар эътирофи ( сони бўйича)
1-ўрин – 300 000 сўм + +
2-ўрин – 200 000 сўм + +
3-ўрин – 100 000 сўм + +

Танлов тартиби ва шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага босинг: https://bit.ly/etanlov
696 views12:33
Ochish/sharhlash
2020-12-01 10:57:03 Мана, ниҳоят қиш фасли илмий ва расмий жиҳатдан кириб келди. Уйдагилар билан боғланиб, аҳволни сўрадим. Свет ва газ ўчмаяпти умуман дейишди, кўз тегмасин(Андижондаги бир маҳалла ҳақида гап кетяпти). Афсуски, биламан, бошқа жойларда одамлар қийналишяпти, совуқ қотишяпти ва қоп-қоронғу хонада яшашяпти. Ўзим қулай шароитда бўлсам ҳам, уларга ачинаман, шароитларини яхшилаш учун қандайдир ҳаракатлар қилгим келади. Афсуски, бизга боғлиқ бўлмаган жиҳатлари кўп. Келажакда барчасини ўзгартириш учун нималар қилиш кераклигини эса айтиб ўтгандим...

Шунақа... Ўша биз таърифлаган қиш... Кўпчиликни зирқиратадиган, қақшатадиган, устидан куладиган... Барчангизга сабр! Қишни эсон-омон ўтказиб олишга тилакдошман.

@kometauz
386 views07:57
Ochish/sharhlash
2020-11-24 10:20:51 Қиш ўзгача фасл. Қолган фасллар бир-бирини такрорлаши, эслатиши мумкин, бироқ қишни эмас. Бутун дунёда қиш фаслини интизорлик билан кутишади, турли байрамлар қилишади, унда ўзгача кайфият, фаровонлик туйғуси барқ уриб туради. Аммо, лекин, бироқ, агар сиз Ўзбекистонда(Тошкент шаҳридан ташқари, у бошқа республика...) яшасангиз қиш сиз учун энг дахшатли фаслга айланади. Қишда далада ишлар тугаган, экинлар аллақачон йиғиштириб бўлинган, ҳайвонларни ўтлагани олиб чиқишни ҳам кераги йўқ, агар давлат ташкилотида ишламасангиз(бундай ташкилотлар чекка ҳудудларда саноқли, асосий вақт деҳқончилик ва чорвачиликка сарфланади) уйдан ташқарига чиқишга деярли сабаб йўқ. Интернетга кирай десангиз алоқа яхши эмас, Тв кўрай десангиз "бла-бла-бла"дан бошқа нарса йўқ ёки электр токи ўчган, газ уёқда турсин, қувури ҳам йуқ, кесиб ташлашганига 5-10 йил бўлган, иссиқ сув орзу, совуқ сув ҳам омонатгина оқади. Ўтган асрдан қолган печкани ёқиб, ёзда қилинган таппига куз охирида туширган бир камаз кўмирингизни ва даладан йиғиштириб келинган ўтин-чўпларни аралаштириб, асраб-авайлаб ишлатасиз. Аср ихтироси – қувватласа бўладиган фонарни электр токи ёнганида қувватини тўлдириб, ўчганида чироқ қилиб ишлатасиз, ахир шам қиммат, уни қувватлаб бўлмайди. Шу фонар билан китоб ўқийсиз, бошқа қиладиган иш топа олмайсиз, ҳаммаёқ қоронғи бўлса уйқу ҳам келаверади, ҳудди баҳор келишини кутган айиққа ўхшаб узоқ ухлайсиз...

Ҳа, биз қишни шундай тасаввур қиламиз, у шунақа фасл. Фарзандларимиз улғайиб бундай қишда яшамаслиги, таппи ёқмаслиги бизга боғлиқ, зеро, сиз ўша электр токи, газ, сув тармоқларини ричагини қўлга олинг-ки, уни асло ўчириш учун бурашларига рухсат берманг ва йўл қўйманг. Ўз устингизда ишланг, ўқинг, ўрганинг, ривожланинг ва энг муҳими ўзлигингизни унутманг, ўша қишлоғингиз ёки пойтахт бўлмаган шаҳрингизни ривожлантиришни, келажакни ўзгартиришингиз мумкинлигини унутманг.

Қишни ўзгартиринг...

@kometauz
505 views07:20
Ochish/sharhlash
2020-11-13 23:04:45 МУҲАББАТ

Муҳаббат — чиройли капалак,
қўрқаман шўрликни тутгани.
Капалак қувганим ёдимда,
ёдимда йўқ аммо етганим.

Юрагим ранжиган боладай
на эрмак, таскинга кўнади.
Муҳаббат — чиройли капалак,
ҳали ҳам гулларга қўнади.

Ортидан ҳаллослаб чопаман,
хижолат бўламан ғўрликдан —
қанчалик югурмай, барибир
орқада қолардим шўрликдан.

Шавкат Раҳмон

@kometauz
532 views20:04
Ochish/sharhlash
2020-10-25 02:00:06
Тугалланмаган ва “эълон қилинмаган” пост ўқиганмисиз?

Бу балки парадокс бўлиб кўринар, лекин шунақаси ҳам бўларкан – юқоридаги суратда 1 ой аввал бошланган ва ҳали эълон қилинмаган постдан парча берилган. Жуда кўп – юзлаб постлар улашилмай, якунланмай, бошланмай туриб қораламаларда қолиб кетади. Менда бир одат бор: агар нимадир ёзсам, уни дарҳол эълон қилмайман ва бир қанча вақт қайта ўқиб кўраман. Ҳар сафарги танаффусдан кейин қайта ўқиганимда фикрлар қўшила, таррошлана, сайқаллана бошлайди. Лекин доим негадир маромига етмаганга ўхшайди. Янада яхшисини истайди бу кўнгил. Бу билан эълон қилганларим энг сўнгги вариант эмаслигини айтмоқчиман. Каналга нимадир улашиб туриш учун бошқа йўл йўқлигидан тутиладиган йўл бу. Аслида қўйилган марра ва мақсад анча юқорироқда, унга етишиш учун эса узоқ ишлаш, изланиш ва тер тўкиш керак бўлади.

@kometauz
639 viewsedited  23:00
Ochish/sharhlash
2020-10-20 20:52:16
Alimoff Team MY5 каналига интервью бердик. Кимга қизиқ бўлса 31 октябрь соат 20:00 да "Марказда" кўрсатувида кўришамиз.
345 views17:52
Ochish/sharhlash
2020-10-06 12:32:30 Нью-Йорк – Американинг адабиётдаги рамзи (шаҳар ҳақида 5 роман)

Аксар роману қиссаларда уни “Орзулар шаҳри” деб алқашади. Ким нени изласа, муродига етмай қўймайди деган гап ҳам бор бу ерда. Турфа тақдирлар, ўғрию тўғри, поку нопок, ишбилармону омадсизнинг кечмиши ҳаққоний, рўй-рост, бор бўйи билан ҳикоя қилингани сари ўша ерларга бир мартага бўлсин кетгиларинг келади. Бағрида минг-минг сирни пинҳон тутгувчи бу ўлкани жўнгина Нью-Йорк деб қўя қолишган.
Шаҳар жозибасини сатрлари қатига сингдирган қуйидаги беш асар эса йўлга чиқмасингдан аввал йўлкўрсаткич бўлиб, тасаввурингдаги харитага чизиқлар тортса ажабмас.

Мақолани ўқиш

#tavsiya

@akademnashr
783 views09:32
Ochish/sharhlash