Get Mystery Box with random crypto!

Феълсиз иддао Бизнинг ўлка фараҳбахш бўстон Бизла чўл-у даштл | Kometa.uz | Блог

Феълсиз иддао

Бизнинг ўлка фараҳбахш бўстон
Бизла чўл-у даштлар гулистон
Бизга лойиқ турфа минг достон
Бизсиз кундуз кунлар зимистон

///

Улар камқон, бизлар чопағон
Улар ҳаммол, бизлар корчалон
Улар пашша, бизлар ўқилон
Улар қора, бизлар – бенуқсон
Улар оддий, бизлар қаҳрамон
Улар авом, биз эса султон
Улар аҳмоқ, бизлар топағон
Биз тепағон, улар ётоғон...

30.01.2021

@kometauz