Get Mystery Box with random crypto!

​​“404” лар давлати... Дарёдаги қайсидир “қитмир” журналист к | Kometa.uz | Блог

​​“404” лар давлати...

Дарёдаги қайсидир “қитмир” журналист каналдаги ушбу постни эслабди. Бу постда эса барчасининг сабабини скриншот қилиб кўрсатгандим.

Хуллас,

– Президентга нисбатан айтилган ҳар бир танқид Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни 12-1-моддаси талабларига зид, дея талқин қилинувчи;

– Президентга нисбатан айтилган ҳар битта танқид учун “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 4-моддаси талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади, дея “итариладиган”;

– Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 12-1-моддасига асосан веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ахборотни тарқатиш ҳамда қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт, дея мақолалар “404” га айлантириладиган

– Эсини таниганки блогер ёки 4-5 та инсонга танқидий постларини улашган исталган шахсни "учта харфли" идоралар чақиравериб жонидан тўйдирадиган давлатда яшаяпмиз.

Сўз эркинлиги нима эканлигини тушунмайдиган идораларимиз сизнингча қуйидаги сингари карикатура чизсак шаъни ва қадр-қимматига путур етказдинг, деб неча асрга қамайди? Нима деб ўйлайсиз?)

P.S.: “404” га алмаштирилган сўзларнинг аксари – “Президент” эди.

@kometauz