Get Mystery Box with random crypto!

Асрга тенг ҳар ўтган лаҳза юрак тўхтар, музлар, ғамга ботар ти | Kometa.uz | Блог

Асрга тенг ҳар ўтган лаҳза
юрак тўхтар, музлар, ғамга ботар тинмасдан
бутун борлиқ сингари чексиз алам, кадар
заққум бўлиб мияга ботар тонггача

Атроф тўла бўшлиқ, шаффоф ер осмон
сиғмайди қаричимга ҳеч қайси нуқта
жазодан қутилган маҳбусдек ютиниб
бир маконда ёлғиз тик туриб
саноқдан адашганча ўзни унутиб
кейинги сонияни кутаман

02.02.2021

@kometauz