Get Mystery Box with random crypto!

Kino san'ati

Telegram kanalining logotibi kinosanati — Kino san'ati K
Telegram kanalining logotibi kinosanati — Kino san'ati
Kanal manzili: @kinosanati
Toifalar: Video , Marketing
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 982
Kanalning ta’rifi

Ҳаммаси кино ҳақида.
Таклифлар, мақолалар ва шикоятлар учун - @kinosanatibot

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-18 09:42:14 ​​КИНО ТАРИХИ ва РОЙ АНДЕРССОН

8 миллиард одам ичидан унга сирнинг тасвири кўрсатилади. Кейин 8 миллиард ичида эл қатори яшай бошлайди. Энди яшаб бўладими? Бахт иллюзиясини туймоқчи бўлганлар учун олдин шоирлар шеърлар ёзган, худди опиум каби таъсир сезиш учун шеър ўқилади. Энди ижтимоий тармоқлар бор: уйқуда алаҳсираш. Одамлар бир кун уйғонишади; жисмоний ўлгандан сўнг.
Уйғонгандан сўнг биринчи бахтсизлик азоби вақт кредитини қайтариб бўлмаслигидир. Ихтиролар бахт иллюзиясини туйиш учундай. Таассурот қолдиради. Таассуротлар космик ракетанинг ёқилғиси эди аслида. Балки аксар одамлар космик ракета учун ёқилғи ишлаб чиқариш учун дунёга келгандай. Яна таассуротлар. Фикрнинг нуқтасига етиб бўлмайди.
Рой Андерссон чуқур ўйлайди: Р.Андерссонга кино тарихи орқали фильм суратга олиш насиб этади. Рой Андерссон фикр деворига боши тегади. Ундан нарига ўтолмайди, “фақат жисмоний ўлимдан сўнг” дейди. Бергман фикрини маъқуллаб.
Кино тарихи нима? Фильм шу маконда туғилади.
Кино тарихи ҳақида камдан-кам одамлар ёзган.

М.Ч

Фото: "Сен, мангу нафас" фильмидан кадр

@kinosanati
832 views06:42
Ochish/sharhlash
2022-08-10 09:32:11 Ўзбек интернет макони "Жин чалиш" киносига суратга тушади. Интернетдаги кечаги эмоциялар уйқунинг энг фараҳли лаҳзаси. Сигарет чекилганда дарё унутилади.

М.Ч.
736 viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2022-07-14 20:30:44
Тарихдаги энг биринчи кинофильм

• «Ла-Сота вокзалига поезд келиши»
деб номланган овозсиз, ҳужжатли, қисқа метражли фильм ака-ука Люмьерлар томонидан 1896 йилда тасвирга олинган ҳамда оммага намойиш этилган биринчи кинофильм ҳисобланади.

@kinosanati
1.4K viewsedited  17:30
Ochish/sharhlash
2022-06-07 22:10:01 Пьер Реверди: “КУБИЗМ ЁКИ МАТОДАГИ ПОЭЗИЯ”
Эрталабки газеталарни варақласа, ҳеч ким газетчи бўлиб қолмайди. Аммо кубистлар ҳақида қарғишларсиз бирон-бир нарса ёзсанг, дарров кубистга айланасан-қоласан...
Рассомлар ўрин алмашиб туради, худди шоирлар каби. Рембо ёки Малларме сўз эстетикасини қачон ўзгартириб ташлагани эсимиздан ҳам чиқиб кетгандир. Лекин бу нарса узоқ замонда бўлиб ўтмаганди.
Пикассо мутлоқ янгилик ҳисобланган асарларини намойиш қилганда, Рембо ва Малларме фикрлари ҳамманинг хаёлини банд қилиб турганди.
У шоирларнинг ҳақиқий ўрнини энди билишяпти. Уларнинг таъсирига тушмасдан, тарихдан сабоқ чиқариш вақти ҳозир. Бу кўпроқ Рембо билан боғлиқ.
Қўрқмас одам учун, яна олийжанобликни устун қўйиб, уни хорликдан қизғонадиган рассом фойдаси учун, Рембо йўлидан юриб тасвирий санъатни ким янгилади? Пикассо буни уддалади.
Бу вақтга келиб, фикрнинг ҳамма нарсадан устун эканига ҳеч ким шубҳаланмай қўйган эди. Шу пайтда тасвирий санъат ҳақ-ҳуқуқини таний бошлади.
Лекин поэзиянинг таъсирини бошқа таъсирлар билан таққослаб бўлмайди. У санъатнинг янги бўғинини кашф қилди яъни: тасвирий санъат тилидаги поэзия.
Ва унга кубизм деб ном беришди.
Ҳақиқатни булғаб кўрсатишдек, кундалик жирканчлик бўлмаса керак. Улар жирканч ғоя билан чиқишди: поэзия тасвирий санъат измидан юрганмиш. Бу ҳақда ҳатто ёзишганди. Аксинча, воқелик бундай тусда эмас. Шоирлар ўз йўлларидан кетмоқда.
Шоирлар биринчи бўлиб атроф-муҳит баёнидан тўхташди. Уларга кейин бу йўлда рассомлар тақлид қилишди.
Поэзия ҳамма вақт нарсаларнинг тугунини ечиб ва уларни қайтадан бир-бири билан тўқнаштириб, жой-жойига қўйиш бўлган.
Рассомлар буни предметлар мисолида тажриба қилишди ва уларни қуруқдан-қуруқ тасвирлаш ўрнига, улар ўртасидаги ўзаро боғликлик кашфига асосий ўрин беришди.
Натижада табиатга тақлид қилинмади: предметларни очиқлаш билан иш тўхтаб қолмади, аксинча предметлар янгича кўрина бошлади. Кўз ўнгимизда кашф санъати юзага чиқди.
Поэзия ҳар доим шу мақомда бўлган эди.
Матода предметни янги нарсага ўзгартириш, поэзияда аслиятдан таркиб топган ўхшаши йўқ ҳикмат кабидир.
***
Ақлга эгалик қилиш демак эстетика борлигини кўрсатади.
Эстетика деганда, мен доим ижод руҳини тушунганман.
Содир бўлган нарсани қайта жонлантириш учун тайёр нарсадан нусха кўчириш кифоя. Нусхакашга эстетика қизиқ эмас, натижа қизиқ. Усулнинг ўзлаштирилгани уни чуқур киришга ундамайди.
Шахсий ва жонли эстетикасиз ҳеч қандай янги бир нарса яратиб бўлмайди. Лекин ҳеч қайси нарса олдиндан тайёр эстетика мисолида кашф бўлмайди.
Эстетика иш жараёнида шаклланади ва ўзининг чўққисига чиқади. Рассомнинг ўсиши нарсаларнинг пластик имкониятларини кенгайтиришида билинади. Шоир эса ҳиснинг кучини энг охирги нуқталарга етказади.
Эстетика- жонли нарсага кириш учун восита.
1.6K views19:10
Ochish/sharhlash
2022-05-28 10:55:23 ​​“ВОЙ НУСХАНГДАН ОГУР-ЭЙ”

Ўзбек таржима ва дубляж санъати ҳамда маҳорати ҳақида гап кетганда кўз ўнгимга “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” фильми келади. Фильм дубляжида иштирок этган бетакрор санъат усталарининг маҳорати ҳақида эмас, мазкур фильм таржимаси хусусида икки оғиз гап айтмоқчимиз.

Ушбу комедияни ўзбек тилига истеъдодли таржимон Мирзиёд Мирзоидов ўгирган.

Бадиий фильм воқеаларида ўтмиш ва замон қаҳрамонлар ҳаётида уйғунлашган. Шу боис XVI аср одамининг тили билан ХХ аср кишисининг сўзлашувидаги сўз бирикмалари, услуб, иборалар, энг муҳими ҳар бир қаҳрамоннинг характерига мос тил ўзбекчага қойил-мақом қилиб таржима қилинган. Таржимон ўзбек тилининг ўзига хос жозибасини бутун бўйи басти билан кўрсатишни уддалаган. Баъзи бир мисолларга мурожаат қилсак.
Шоҳ Иван Васильевич режиссёр Якин билан мулоқотда шундай дейди:- “Как же тебя понять, коль ты ничего не говориш?”. Бир қарашда “Сени қандай тушунса бўлади, ахир ҳеч нарса демаяпсанку”, дегандек гап бу. Аммо таржимасини қаранг – “Ахир одамга ўхшаб сўзласанг тушунаман-да”. Нақадар ўзбекона ва ўша вазиятга узукка кўз қўйгандек тушган ибора.
Балконда эри Буншани (аслида шоҳ Иван Васильевични) кўриб қолган қўшни хотин гапини “Здрасьте, пожалуйста”, деб бошлайди. Энди бу гапнинг таржимасини эшитинг: “Вой нусхангдан огур-эй”.

Шурикнинг танноз актёр хотини подшога :- Вы очень темпераментный” деб эркаланади. Таржимаси эса қаҳрамон характери ва ҳаёт тарзига мос ҳолда: - “Сиз анчайин шўх одамга ўхшайсиз” деб ўгирилган.

Режиссёр Якин билан актёр хотин ўртасидаги диалогда шоҳ Борис роли устида гап кетганда, парда ортидан Иван Васильевич шитоб билан чиқиб ҳақиқий Борис шоҳ ҳақида шундай дейди: “Так он, лукавый, презлым заплатил за предобрейшее? Сам захотел царствовать и всем владети? Повинен смерди!”. Албатта бу ерда қаҳрамон XVI асрга хос тилда сўзламоқда. Энди таржиманинг равонлигини бир кўринг: -“Доғули, унинг қилмиши бадкирдорликдан иборат эди, ўзи подшолик қилиб ҳамма нарсага эга чиқмоқчи бўлди. Бу қилмиши учун ўлимга маҳкум!”

Энди ҳар ким ўз тилида ва жамиятда тутган мақомига мос тарзда гапириши лозим деган талабга ҳам бир мисол кўрсак. Қўшни хотин шоҳ Иван Васильевични эри Бунша деб ўйлаб зуғум қилиб турган жойида подшо: “Оставь меня старушка я в печали”- дейди. Ўзбекчаси: -“Мени ўз ҳолимга қўй кампир, ҳозир ўзимнинг дилим сиёҳ” сифатида ўгирилган. “Печаль”, “Печально” сўзларининг луғатлардаги биринчи маънолари сифатида қайғу, ҳасрат, ғам-ғусса, андуҳ, маъюс, хафа сўзлари берилган. Хўш, таржимон нега “дилим сиёҳ” сўзини танлаган? Эҳтимол мутарижим энг аввало хўш бу гапни ким айтмоқда, деган саволни ўз-ўзига берган бўлиши мумкин. Чунки, барчага ҳукми ўтадиган ҳукмдор қайғуга ботиб ҳасрат чекиб ўтирмайди-да. Унинг фақат дили сиёҳ бўлиши мумкин.

Тиш доктори Шпакнинг мол-дунёга бой хонадонига кирган ўғри Милославский: -“Это я удачно зашел”, дейди. Хўш айни ҳолатда ўғри ўзбек бўлгандан нима дерди? Ва фильм таржимони:“Жуда жойига тушибман-у!”, деган халқона гапимиз билан ўғрини “ўзбек”ка айлантиради.

Лифтда “зиндонбанд” этилган шоҳ нажот излаб чўқинади ва шу пайт лифт эшиклари очилади: -“Вот что крест животворящий делает!”. Келинг энди ушбу матнни сўзма-сўз таржима қилайлик:- “Мана тирилтирувчи хоч нималар қилмайди!”. Энди таржимоннинг маҳоратига диққат қилинг: -“Иймон ишончнинг хосияти шу эрур!”.

Хуллас бугун таржима қилинаётган хориж фильмларининг қуруқ, ўзбекча истилоҳлардан холи ва қашшоқ тилидан тўйиб кетган томошабин “Иван Всильевич касбини ўзгартиради” сингари фильмларни мароқ билан кўриб, соғиниб эсласа керак.

Жалолиддин Сафоев.
журналист

@platformauzb
1.5K views07:55
Ochish/sharhlash
2022-05-26 06:48:29
Ман санга айтсам, бола, улфатнинг улуғи бўлмайди... ўттиз ёшми, эллик ёшми, юз ёшми... бариси бир гўр – улфат!

"Окахон" (реж.: М. Охунов)

@kinosanati
1.2K views03:48
Ochish/sharhlash
2022-05-20 13:07:04
“БАҲОДИР ЯЛАНГТЎШ” филми устида тайёргарлик ишлари кундан кунга жадаллашиб бормоқда.

"Фильм мураккаб постановкали тарихий-бадиий жанрда бўлгани боис ИЖОДИЙ ГУРУҲни шакллантиришда ўзига ҳос йўл танланди. Ҳам маҳаллий, ҳам чет эллик кино усталаридан иборат ИЖОДИЙ ГУРУҲимиз ҳақида бир оз вақт ўтиб батафсил маълумот берамиз албатта", дейди филм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов.

@kinosanati
1.3K views10:07
Ochish/sharhlash
2022-05-19 22:58:18 БЕРГМАННИНГ МАГИЯ НУҚТАСИ

“Еттинчи парда” фильми Ингмар Бергманнинг магия нуқтаси.

Бергман эҳтимол бу нуқтанинг элементларини 30 йиллардаги француз сюрреалистик киносидан ўзлаштиргандир. Ҳархолда, Антонен Арто “Авлиё ва чиғаноқ” фильми сценарийсини ёзганда, бошқа дунёга кирадиган йўлларни қидирарди.

Ўлим қўрқуви магия нуқтаси. Антоний Блок магия нуқтасида ўлим фариштаси Азроил билан шахмат ўйнай бошлайди. Нияти ўлимини кечиктириш. Яъни ўлими олдидан Худо борлигини билиш. “Мени бўшлиқ тўлдирган. Ва бўшлиқда юзимни кўряпман” дейди у.

Фильм сюжетида А.Блок ўзи билан ва унинг атрофида кечган воқеаларда кўринмас кучнинг аралашувини сезса-да, шахмат ўйини орқали ўлимни кечиктирмоқчи бўлади. Ўлим фариштаси охирги шахмат ўйинидан сўнг, Антоний Блокка ўзи ҳам ҳеч нарсани билмаслигини тонади.

Қаҳрамон ва ўлим фариштаси ўртасидаги шахмат ўйини ва бу орқали А.Блок ўлимини кечиктириши у ўзи истаган саволга жавоб ололмаслигига тўғаноқ бўлади аслида. Ва бу магия нуқтасининг еттинчи пардаси.

Фильм ғояси Ислом дунёсидаги энг машҳур ҳадислардан бири: “Ўлмасдан бурун ўлинглар”ни эслатади.

Фильмдаги воқеалар 14 асрда кечади. Худди шу асрларда Ислом дунёсида ушбу ҳадисга амал қилганлар кўп эди. Магия нуқтасини топиб, ўлмасдан бурун ўлиб, еттинчи парда ортини кўришади.

Фильм қаҳрамони эса доим ўлимдан қочади, яъни унинг ўлимдан қочиши сабабининг ўзида саволига тириклигидаёқ жавоб ололмаслиги таъминланган. Фильм охирида, қаҳрамон ҳаётини яшаб ўлим келганда, еттинчи парда орадан кўтарилади фақат.

Бергман символизмни ўринли қўллаш устаси ҳисобланади. Режиссёр ғояларини давомчиси Рой Андерссон ҳам шу каби.

"Еттинчи парда" фильмида Бергман саҳналарни асосан рамзлар билан бойитади.


Фильм ҳақда шарҳлар ёзиб қолдиринг. Фильм номи шарқ дунёқарашидан чиқиб таржима қилинди.
1.6K views19:58
Ochish/sharhlash
2022-05-19 16:54:30
"101 рейс" кинокартинаси премьера қилинади

Тез кунда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан "Ёшлик" киностудияси томонидан суратга олинган "101 рейс" кинокартинаси премьера қилинади.

Фильмда 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт арафасида Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Акром Шаҳназаров, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев, либослар бўйича рассом Шаҳноза Абдуллажонова, режиссёр Гўзал Юсупова, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов, бадиий раҳбар Эркин Аъзам, ижрочи продюсер Азиз Қурбонов.

Актёрлар Ҳошим Арслонов, Умид Искандаров, Лола Элтоева, Самидхон Лутфуллаев, Баҳора Арслонова, Раъно Шомирзаева ва бошқалар.

Олдинда Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Дилбар Юсупованинг "Бардош" каби фильмлари премьера қилинади.
996 viewsedited  13:54
Ochish/sharhlash
2022-05-19 09:30:00
Кино сўнгги ўн йил ичида инқилобий ўзгаришларни бошдан кечирди. Афсуски, бадиий савияси етук бўлган фильмлар мамлакатимиз тижорат экранларига камдан-кам ҳолатда етиб боради. Кино жамиятлари улар билан бош эгиб танишишади, лекин менинг муаллифлик киноси ҳақидаги билимларим кинофестивалларда тобланган. Ушбу ўзгаришларнинг баъзилари юзаки бўлиб, камера ва техник жиҳатлар билан бевосита боғлиқ. Бундай ўзгаришлар сўнгги ўн йил ичида фойдаланишга қўшилган янги техник ускуналар кинонинг ғоясини, мазмунини сифатли қилиб бермайди. Бор-йўғи тасвир сифатига хизмат қилади. Камералар ҳар қачонгидан ҳам қулайроқ, яъни улардан кенгроқ фойдаланиш мумкин. Ҳамма гап эса ғояда, тасвир сатҳига сингдирилган фикрда! Ва албатта, муаллифнинг дунёқарашида.

САТЯЖИТ РАЙ

@kinosanati
802 viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash