Get Mystery Box with random crypto!

​​КИНО ТАРИХИ ва РОЙ АНДЕРССОН 8 миллиард одам ичидан унга си | Kino san'ati

​​КИНО ТАРИХИ ва РОЙ АНДЕРССОН

8 миллиард одам ичидан унга сирнинг тасвири кўрсатилади. Кейин 8 миллиард ичида эл қатори яшай бошлайди. Энди яшаб бўладими? Бахт иллюзиясини туймоқчи бўлганлар учун олдин шоирлар шеърлар ёзган, худди опиум каби таъсир сезиш учун шеър ўқилади. Энди ижтимоий тармоқлар бор: уйқуда алаҳсираш. Одамлар бир кун уйғонишади; жисмоний ўлгандан сўнг.
Уйғонгандан сўнг биринчи бахтсизлик азоби вақт кредитини қайтариб бўлмаслигидир. Ихтиролар бахт иллюзиясини туйиш учундай. Таассурот қолдиради. Таассуротлар космик ракетанинг ёқилғиси эди аслида. Балки аксар одамлар космик ракета учун ёқилғи ишлаб чиқариш учун дунёга келгандай. Яна таассуротлар. Фикрнинг нуқтасига етиб бўлмайди.
Рой Андерссон чуқур ўйлайди: Р.Андерссонга кино тарихи орқали фильм суратга олиш насиб этади. Рой Андерссон фикр деворига боши тегади. Ундан нарига ўтолмайди, “фақат жисмоний ўлимдан сўнг” дейди. Бергман фикрини маъқуллаб.
Кино тарихи нима? Фильм шу маконда туғилади.
Кино тарихи ҳақида камдан-кам одамлар ёзган.

М.Ч

Фото: "Сен, мангу нафас" фильмидан кадр

@kinosanati