Get Mystery Box with random crypto!

БЕРГМАННИНГ МАГИЯ НУҚТАСИ “Еттинчи парда” фильми Ингмар Бер | Kino san'ati

БЕРГМАННИНГ МАГИЯ НУҚТАСИ

“Еттинчи парда” фильми Ингмар Бергманнинг магия нуқтаси.

Бергман эҳтимол бу нуқтанинг элементларини 30 йиллардаги француз сюрреалистик киносидан ўзлаштиргандир. Ҳархолда, Антонен Арто “Авлиё ва чиғаноқ” фильми сценарийсини ёзганда, бошқа дунёга кирадиган йўлларни қидирарди.

Ўлим қўрқуви магия нуқтаси. Антоний Блок магия нуқтасида ўлим фариштаси Азроил билан шахмат ўйнай бошлайди. Нияти ўлимини кечиктириш. Яъни ўлими олдидан Худо борлигини билиш. “Мени бўшлиқ тўлдирган. Ва бўшлиқда юзимни кўряпман” дейди у.

Фильм сюжетида А.Блок ўзи билан ва унинг атрофида кечган воқеаларда кўринмас кучнинг аралашувини сезса-да, шахмат ўйини орқали ўлимни кечиктирмоқчи бўлади. Ўлим фариштаси охирги шахмат ўйинидан сўнг, Антоний Блокка ўзи ҳам ҳеч нарсани билмаслигини тонади.

Қаҳрамон ва ўлим фариштаси ўртасидаги шахмат ўйини ва бу орқали А.Блок ўлимини кечиктириши у ўзи истаган саволга жавоб ололмаслигига тўғаноқ бўлади аслида. Ва бу магия нуқтасининг еттинчи пардаси.

Фильм ғояси Ислом дунёсидаги энг машҳур ҳадислардан бири: “Ўлмасдан бурун ўлинглар”ни эслатади.

Фильмдаги воқеалар 14 асрда кечади. Худди шу асрларда Ислом дунёсида ушбу ҳадисга амал қилганлар кўп эди. Магия нуқтасини топиб, ўлмасдан бурун ўлиб, еттинчи парда ортини кўришади.

Фильм қаҳрамони эса доим ўлимдан қочади, яъни унинг ўлимдан қочиши сабабининг ўзида саволига тириклигидаёқ жавоб ололмаслиги таъминланган. Фильм охирида, қаҳрамон ҳаётини яшаб ўлим келганда, еттинчи парда орадан кўтарилади фақат.

Бергман символизмни ўринли қўллаш устаси ҳисобланади. Режиссёр ғояларини давомчиси Рой Андерссон ҳам шу каби.

"Еттинчи парда" фильмида Бергман саҳналарни асосан рамзлар билан бойитади.


Фильм ҳақда шарҳлар ёзиб қолдиринг. Фильм номи шарқ дунёқарашидан чиқиб таржима қилинди.