Get Mystery Box with random crypto!

Kelajakka bir qadam

Telegram kanalining logotibi kelajakkabirqadam_1 — Kelajakka bir qadam K
Telegram kanalining logotibi kelajakkabirqadam_1 — Kelajakka bir qadam
Kanal manzili: @kelajakkabirqadam_1
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.11K
Kanalning ta’rifi

Bilim olishdan to'xtalgan kun yashashdan to'xtalgan kundir...
Murojaat uchun
Xusanova Naima

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-06-05 08:28:41 ​​​​#Audiokitob
​ Audio nomi: "O‘yla va boy bo‘l" (1-kitob)
Muallif: Napoleon Hill
Qismlar soni: 1 ta
Janr: Biznes, moliya
Hajmi: 409.0 MB
Davomiyligi: 07:26:38

Бизни кузатиб боринг

Якинларингизни хам гурухга таклиф килинг


Коментарияда уз фикрингизни колдиринг

Сизга улашганимиздан хурсандмиз
1.4K viewsShaxzoda O‘ktamjonovna, 05:28
Ochish/sharhlash
2023-06-05 07:27:10 #ибрат

Телефонингни қўйиб тур, болам...

Алишер Файздан бугунги кунимизнинг оғриқли мавзуси ҳақида йиғлатадиган шеър.
1.4K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, edited  04:27
Ochish/sharhlash
2023-06-05 07:16:43 ​​​​Энг яхши қасос бу - катта муваффақият.
Франк Синатра

Заиф одамлар бутун ҳаёти давомида бошқалардан кам бўлмасликка ҳаракат қилишади. Кучлилар эса ҳар қандай ҳолатда ҳам энг яхшиси бўлишга.
Борис Aкунин

Ҳамма гап фикрларга боғлиқ. Фикр ҳамма нарсанинг бошидир. Ва фикрлар билан бошқариш мумкин. Шунинг учун ривожланишнинг асосий иши бу - фикрлар устида ишлашдир.
Лев Толстой
1.6K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, 04:16
Ochish/sharhlash
2023-06-05 03:56:44 БИЛГИЛКИ, либос кийиш баданни ва уят жойларни беркитиш даражасида фарздир. Бу фарзда риоят қилинадиган қоидалар бор.
Агар либос кийиш қоидалари нечта деб сўрасалар, ўн бешта деб айтгил:
Тўртта фарз, тўртта суннат, бешта адаб ва икки ҳаром.
(Яъни манъ қилинган қоидалар).
Агар ТЎРТ ФАРЗ қайси деб сўрасалар, жавоб бериб айт:
АВВАЛ шуки, кийим ҳалол маблағ ҳисобига олинган бўлсин.
ИККИНЧИдан, кийимни безак учун эмас, балки иссиқ-совуқдан сақланиш зарурати юзасидан кийсин.
УЧИНЧИдан, кийим нажасдан пок бўлсин.
ТЎРТИНЧИдан кийим ипак матодан зардан тикилган бўлмасин.
Агар ТЎРТ СУННАТ қайсидир, деб сўрасалар, айтгил:
БИРИНЧИдан, тўн узун бўлмасин.
ИККИНЧИдан, ҳар хил тўндан фақат биттадан бўлсин, зеро кўп ва ранг-баранг тўн кийиб юриш футувват аҳли (халқ орасида яхши сифатлар ва намунали ахлоқ билан машҳур бўлган инсонлар)га мувофиқ эмас.
УЧИНЧИдан, ҳайит(ийд) куни янги ёки ювиб тозаланган либос кийсин.
ТЎРТИНЧИдан, аксар, кўпинча яшил ва оқ рангли тўн кийсин.
Агар БЕШ АДАБ қайси, деб сўрасалар, айтгил:
БИРИНЧИдан, кийимни кияётганда аввал ўнг қўлнинг енгидан бошласин.
ИККИНЧИдан , ечаётганда чап қўлидан бошласин.
УЧИНЧИдан, кийимни тоза сақласин.
ТЎРТИНЧИдан, иштонини ўтириб кийсин.
БЕШИНЧИдан, саллани бир жойда туриб ўрасин.
Агар ИККИ ҲАРОМ қайси, деб сўрасалар, жавоб бериб айтгил: БИРИНЧИдан, кийимни кибр-ҳаво, улуғ сифатлик учун киймаслик.
ИККИНЧИдан, расмли, тасвир нақшли либосни киймаслик. Аммо агар нақшли бўлса-ю, сурати бўлмаса жоиздир.
«»«»«»«»

ҲИКМАТ

Кимки тақво йўлини тутса, унга ботиний басийрат(қалб кўзи) ато этилур.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
2.4K viewsFeruza Kattabekova, 00:56
Ochish/sharhlash
2023-06-05 02:25:51 Қандай танлов, мусобақа ва тадбирлар ўкитувчиларга устама тайинлашда инобатга олинади?

Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда куйидаги олимпиадалар, кўрик танловлар, мусобақалар ҳамда синфдан ташқари амалга оширилган ишлар инобатга олинади.

Фан олимпиадалари:
1. Асосий фан олимпиадаси (4 босқичли);
2. Халқаро математика олимпиадаси;
3. Халқаро физика олимпиадаси;
4. Халқаро кимё олимпиадаси;
5. Халқаро биология олимпиадаси;
6. Халқаро информатика олимпиадаси;
7. Халқаро Кавказ олимпиадаси (математика фани);
8. Халқаро Жаутиков олимпиадаси (математика фани);
9. Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани);
10. Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси - кимё, биология ва физика;
11. 7-8 синфлар ўртасида ал-Хоразмий олимпиадаси (математика фани);
12. Осиё физика олимпиадаси;
13. Осиё-Тинч океани информатика олимпиадаси;
14. Европа физика олимпиадаси;
15. Халқаро иқтисод олимпиадаси;
16. Халқаро математика мусобақаси;
17. Ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси
18. Ал-Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

Кўрик танлов ва мусобақалар:
1. “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар танлови;
2. “Беш ташаббус - санъат билан” шиори остида фестивал- танлов (3-босқичли);
3. “Беш ташаббус - спорт билан” шиори остида спорт мусобақаси (3-босқичли);
4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
5. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги (2-босқичли);
6. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика биринчилиги (4-босқичли);
7. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари (4-босқичли);
8. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ешлик спорт жамоалари” республика биринчилиги (4-босқичли);
9. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кураш - миллий ғурурнмиз” шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
10. “Беш ташаббус - ахборот технологиялари билан” шиори остида фестивал-танлови;
11. “Беш ташаббус - китоб билан” шиори остида фестивал-танлови (3-босқичли);
12. “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танлови (3-босқичли);
13. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танловлар (3-босқичли)

Бошланғич синф ўқувчиларининг танлов ва бошқа тадбирларда иштироки:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (1-босқич);
2. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” республика биринчилиги (1-босқич);
3. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танлорлар (1-босқич)

Синфдан ташқари ишлар:
1. Фан тўгараклари ташкил этиш;
2. “Ёшлар театр студиялари”ни ташкил этиш;
3. “Ёш китобхонлик клуби”ни ташкил этиш;
4. Хор ва ансамбл жамоаларини ташкил этиш;
5. Бешта муҳим ташаббус тадбирларини ўтказиш;
6. Ёзувчи ва шоирлар таваллуд кунига бағишлаб мушоира кечалари ва турли тадбирлар ўтказиш;
7. Газета ва веб-сайтларда янги ёндашув асосида қўшимча машғулотлар олиб борилганлиги юзасидан мақоллар чиқариш.

Асос: ХТВнинг 2021 йил 16 сентябрдаги 03-02/3-2504-сонли хати
2.0K viewsFeruza Kattabekova, 23:25
Ochish/sharhlash
2023-06-04 12:21:04
Qanday o'rganishimiz va o'rgatishimiz kerak? - Aziz Rahimov | Turon

Juda yaxshi maslahatlar bor ekan. Koʻring

https://t.me/kelajakkabirqadam_1
2.0K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, edited  09:21
Ochish/sharhlash
2023-06-04 11:53:57
Diqqat, diqqat

Aziz ustozlar!!!

Bizda darslar boshlandi!!!

50% skidka bilan endi kunlik darslarimizga qatnashishingiz mumkin!!

Naxrlarimiz 100 emas

Atigi oyiga
50 ming soʻm.


Darslarimiz har kuni.

@ustozattestatbot‌‌
1.9K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, 08:53
Ochish/sharhlash
2023-06-04 11:04:21
Dost koringan hamma ham do`st emasdir | Abdukarim Mirzayev

https://t.me/kelajakkabirqadam_1
2.0K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, edited  08:04
Ochish/sharhlash
2023-06-04 09:25:33 Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Камчиликлар бартараф қилингач қайта ҳужжат топшириш мумкин.

10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади.

Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.мактаб.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.

Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.

Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.
2.5K viewsFeruza Kattabekova, 06:25
Ochish/sharhlash
2023-05-13 06:22:26 ​​Вақт – инсоннинг энг катта сармояси.

Муваффақият сири ана шу сармоядан унумли фойдаланишда.
Сўзимиз исботи учун улуғлар ҳаётига, қилган ишларига назар ташласак, кифоя.
Улар вақт исрофидан сақланишган, қандай иш бўлмасин, жиддийлик билан ёндошишган, доим изланишда, интилишда бўлишган.
Биз кўпинча вақт етишмаётганидан нолиймиз.
Ҳолбуки, улуғлар яшаган давр билан ҳозирги пайтнинг вақт ўлчовлари фарқ қилмайди.

Демак, фарқ – ўзимизда.
1.4K viewsXusanova Naima Zokirjonovna, 03:22
Ochish/sharhlash