Get Mystery Box with random crypto!

Қандай танлов, мусобақа ва тадбирлар ўкитувчиларга устама тайи | Kelajakka bir qadam

Қандай танлов, мусобақа ва тадбирлар ўкитувчиларга устама тайинлашда инобатга олинади?

Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда куйидаги олимпиадалар, кўрик танловлар, мусобақалар ҳамда синфдан ташқари амалга оширилган ишлар инобатга олинади.

Фан олимпиадалари:
1. Асосий фан олимпиадаси (4 босқичли);
2. Халқаро математика олимпиадаси;
3. Халқаро физика олимпиадаси;
4. Халқаро кимё олимпиадаси;
5. Халқаро биология олимпиадаси;
6. Халқаро информатика олимпиадаси;
7. Халқаро Кавказ олимпиадаси (математика фани);
8. Халқаро Жаутиков олимпиадаси (математика фани);
9. Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани);
10. Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси - кимё, биология ва физика;
11. 7-8 синфлар ўртасида ал-Хоразмий олимпиадаси (математика фани);
12. Осиё физика олимпиадаси;
13. Осиё-Тинч океани информатика олимпиадаси;
14. Европа физика олимпиадаси;
15. Халқаро иқтисод олимпиадаси;
16. Халқаро математика мусобақаси;
17. Ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси
18. Ал-Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

Кўрик танлов ва мусобақалар:
1. “Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар танлови;
2. “Беш ташаббус - санъат билан” шиори остида фестивал- танлов (3-босқичли);
3. “Беш ташаббус - спорт билан” шиори остида спорт мусобақаси (3-босқичли);
4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
5. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги (2-босқичли);
6. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика биринчилиги (4-босқичли);
7. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари (4-босқичли);
8. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ешлик спорт жамоалари” республика биринчилиги (4-босқичли);
9. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кураш - миллий ғурурнмиз” шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
10. “Беш ташаббус - ахборот технологиялари билан” шиори остида фестивал-танлови;
11. “Беш ташаббус - китоб билан” шиори остида фестивал-танлови (3-босқичли);
12. “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танлови (3-босқичли);
13. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танловлар (3-босқичли)

Бошланғич синф ўқувчиларининг танлов ва бошқа тадбирларда иштироки:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (1-босқич);
2. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” республика биринчилиги (1-босқич);
3. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танлорлар (1-босқич)

Синфдан ташқари ишлар:
1. Фан тўгараклари ташкил этиш;
2. “Ёшлар театр студиялари”ни ташкил этиш;
3. “Ёш китобхонлик клуби”ни ташкил этиш;
4. Хор ва ансамбл жамоаларини ташкил этиш;
5. Бешта муҳим ташаббус тадбирларини ўтказиш;
6. Ёзувчи ва шоирлар таваллуд кунига бағишлаб мушоира кечалари ва турли тадбирлар ўтказиш;
7. Газета ва веб-сайтларда янги ёндашув асосида қўшимча машғулотлар олиб борилганлиги юзасидан мақоллар чиқариш.

Асос: ХТВнинг 2021 йил 16 сентябрдаги 03-02/3-2504-сонли хати