Get Mystery Box with random crypto!

БИЛГИЛКИ, либос кийиш баданни ва уят жойларни беркитиш даражас | Kelajakka bir qadam

БИЛГИЛКИ, либос кийиш баданни ва уят жойларни беркитиш даражасида фарздир. Бу фарзда риоят қилинадиган қоидалар бор.
Агар либос кийиш қоидалари нечта деб сўрасалар, ўн бешта деб айтгил:
Тўртта фарз, тўртта суннат, бешта адаб ва икки ҳаром.
(Яъни манъ қилинган қоидалар).
Агар ТЎРТ ФАРЗ қайси деб сўрасалар, жавоб бериб айт:
АВВАЛ шуки, кийим ҳалол маблағ ҳисобига олинган бўлсин.
ИККИНЧИдан, кийимни безак учун эмас, балки иссиқ-совуқдан сақланиш зарурати юзасидан кийсин.
УЧИНЧИдан, кийим нажасдан пок бўлсин.
ТЎРТИНЧИдан кийим ипак матодан зардан тикилган бўлмасин.
Агар ТЎРТ СУННАТ қайсидир, деб сўрасалар, айтгил:
БИРИНЧИдан, тўн узун бўлмасин.
ИККИНЧИдан, ҳар хил тўндан фақат биттадан бўлсин, зеро кўп ва ранг-баранг тўн кийиб юриш футувват аҳли (халқ орасида яхши сифатлар ва намунали ахлоқ билан машҳур бўлган инсонлар)га мувофиқ эмас.
УЧИНЧИдан, ҳайит(ийд) куни янги ёки ювиб тозаланган либос кийсин.
ТЎРТИНЧИдан, аксар, кўпинча яшил ва оқ рангли тўн кийсин.
Агар БЕШ АДАБ қайси, деб сўрасалар, айтгил:
БИРИНЧИдан, кийимни кияётганда аввал ўнг қўлнинг енгидан бошласин.
ИККИНЧИдан , ечаётганда чап қўлидан бошласин.
УЧИНЧИдан, кийимни тоза сақласин.
ТЎРТИНЧИдан, иштонини ўтириб кийсин.
БЕШИНЧИдан, саллани бир жойда туриб ўрасин.
Агар ИККИ ҲАРОМ қайси, деб сўрасалар, жавоб бериб айтгил: БИРИНЧИдан, кийимни кибр-ҳаво, улуғ сифатлик учун киймаслик.
ИККИНЧИдан, расмли, тасвир нақшли либосни киймаслик. Аммо агар нақшли бўлса-ю, сурати бўлмаса жоиздир.
«»«»«»«»

ҲИКМАТ

Кимки тақво йўлини тутса, унга ботиний басийрат(қалб кўзи) ато этилур.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари