Get Mystery Box with random crypto!

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга й | Kelajakka bir qadam

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Камчиликлар бартараф қилингач қайта ҳужжат топшириш мумкин.

10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади.

Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.мактаб.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.

Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.

Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.