Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Telegram kanalining logotibi islom_qalbda_uz — ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋 И
Telegram kanalining logotibi islom_qalbda_uz — ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋
Kanal manzili: @islom_qalbda_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.34K
Kanalning ta’rifi

«🌙ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» канали Қалбларга Ислом Нурини олиб кирувчи канал албатта яқинларингиз биродарларингизга тарқатинг!

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-12 15:37:56 ​​ «Эй Одам фарзанди! Қанoатли бўл беҳожат бўласан.
Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан.
Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан.
Ким ғийбатни тарк қилса, унга мухаббатим намоён бўлади.
Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради.
Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади.
Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга хирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларни кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
1.1K views12:37
Ochish/sharhlash
2021-02-12 11:45:49 ​​​​​​ ИЛТИМОС АЛБАТТА ЎҚИНГ!

Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг мен~ айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

​​Ажойиб фикр

صل على النبي عشر مرات

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг



اللهم صل على
سيدنا محمد

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
Ва уни 10 кишига юборинг



خلال ساعة
Бир соат мобайнида


يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади


متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз
. РАСМНИ КЎРИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
1.2K views08:45
Ochish/sharhlash
2021-02-12 08:02:03 ​​​БУГУН УЛКАН САВОБЛАРНИ ҚӮЛГА КИРИТИШ УЧУН ТАЙЁР ФУРСАТ...

ЖУМА НАМОЗИГА ЭРТА БОРИШНИНГ САВОБЛАРИ ҲАҚИДА

Эй, мўмин биродарим! Жума намози нимаси билан улуғлигини биласизми?

Унинг фазилатларидан бири масжидга эртароқ боришликдир. Бунинг савоблари ҳақида Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу саҳиҳ ҳадисга эътибор беринг:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, (ёки жунубликдан) ювинса, (масжидга) эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги (таҳажжуд) намозининг ажри берилур», дедилар.
(Термизий ривояти)

Бу ҳадиснинг шарҳида муҳаддис уламолардан Ибн Ҳузайма ва бошқалар шундай дейдилар: «Биз Набий алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисларидан кўра савоби энг кўп кўрсатилган бошқа бирон ҳадисни билмаймиз».

Ушбу ҳадисга амал қилиш учун бугунги жума намозида тайёр фурсат борлигини эслатиш биз, мўминларнинг бурчимиздир. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур»
(«Зориёт» сураси, 55-оят).

Умр бўйи ушбу ҳадисга тўлиқ амал қилиш балки ҳаммага ҳам насиб этмас. Аммо, ҳеч бўлмаганда, бир марта бўлса ҳам шундай улуғ ажр-савоблардан баҳраманд бўлиш имконияти бугун ғаниматдир. Ғанимат дамларни бой берманг, азизлар!

Дониёр Файз

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ
1.2K views05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-11 18:55:20
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Айёмимиз - Жума
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақво
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар «ЖУМА» муборак!

ЭНГ ЯҚИН ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


анба: @Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз. РАСМНИ КЎРИШ
https://t.me/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
1.4K views15:55
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:02:36 ​​​​​​ Э Р Т А Г А Ж У М А

Росулуллоҳ ﷺ га саловот айтишни унутманг!


عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди », дедилар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ёки ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

А Л Б А Т Т А Т А Р Қ А Т И Н Г


анба: @Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•┈•
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ
1.3K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:35:00 Бир киши вафот этди, аёли ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасининг тасарруфига топширди. Кўзлари қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёл ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.

- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкалан! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.

Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.

Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.

У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.

Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.

Хулоса

Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
«Роббингиз унутувчи эмасдир!» ( Марям сураси, 64-#оят).
«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ
1.9K views09:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 08:21:31 Беш кунлик синов бу дунё.
(ибратли ҳикоя)

Сафоҳўжа янги олган
машинасида кибр билан
бораркан бирдан кўзи кўча
четидаги ҚАБРИСТОНга тушди...
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига...
... Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб
ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҲАМКОРЛАР билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...
... Шанба куни уйи олдида
турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин БЕЗАБОНЛАР дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни
инграшидан қидириб борсак
отангни гўрини тушиб кетган
тарафида экан.” – деди...
... Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб
қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун
мани ҳам қабрим бу болалар
қўлига қолса, итларга
туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлимҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши
усталарни олиб келиб ўзимга
МАҚБАРА қурдираман. Энг
кўркам ва энг мустаҳкам.
Ичига ит у ёқда турсин, қурт
ҳам киролмайдиган қилиб.”...
... Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой
танлади. Қурилиш ишлари
бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва
супермашинаси унинг фахри
бўлган бўлса, энди ҚАБРИ
билан фахрланарди...
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига ҳам келмаганди...

... Кунлар ўтди...
... Сафохўжа яна молу дунё
дардида ўз ишига шўнғиб
кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
Бир кун ўртоқлари бир илож қилиб уни якшанба
куни сув омборига дам олишга боришга кўндиришди...
Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди...
50та, 50та билан ҳаммасини
кайфи ошиб қолди...
Сув бўйида моторли қайиқ
билан пул ишлаётган бола “Бу МАСТ акаларни ҳам бир пулини шилай..” деган андиша билан улар ёнига келди...
... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман
минаман моторли қайиғингга..”, - деб
ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа
миниб сув омбор ўртасига
қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда
учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб
телефони билан дўстларини
суратга ола бошлади...
Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб
кетасиз сувга..” ,- деб
огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб
чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...
... Шу пайт ароқ кучини
кўрсатиб, гандираклаб
орқасига йиқилди. Сузишни
билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
... Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб тўхтади... Қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ЎЛЖАСИНИ тубига тортиб
кетганди. Уни ТИРИК топишдан умидини
узган дўстлари ғаввосларни
олиб келиб ўлигини излай
бошлашди. Сув омборни
ўртаси анча чуқур, ҳам сув
остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган ҚАБР эса эгасиз қолиб кетди....

Саъдий айтади:

Эй, сен ҳожа, бу дунёдан
бехабар,
Эртаю кеч тўплаяпсан симу
зар,
Бу дунёдан аслида бир газ
кафан улушинг,
Лекин ҳали гумондир бунга
лойиқ бўлишинг..!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ
2.5K views05:21
Ochish/sharhlash
2021-02-11 04:24:27
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;
Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;
Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!
Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!
Мана отди, яна бир тонг!
Нур таралди ҳар томон!
Хайр, баракот ва раҳматлар..
Бизга ёғилсин, ҳар он!

Биздан йироқлашманг!

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ
════════════════
1.4K views01:24
Ochish/sharhlash
2021-02-10 10:29:39
Ароқхўрлик балоси...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Ижтимоий ролик

#Видео

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
1.4K views07:29
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:21:24 ​​ ​​Муслима опа сингилларим Аллоҳ учун охиригача ўқинг! Ҳаётингизда асқотиши мумкин деган мақсадда илиндик...

Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга
чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда
тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, охиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкис сақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади!

Манба: muslim.uz

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ
584 views05:21
Ochish/sharhlash