Get Mystery Box with random crypto!

ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

Telegram kanalining logotibi islom_qalbda_uz — ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋 И
Telegram kanalining logotibi islom_qalbda_uz — ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋
Kanal manzili: @islom_qalbda_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.34K
Kanalning ta’rifi

«🌙ИСЛОМ ҚАЛБДА УЗ» канали Қалбларга Ислом Нурини олиб кирувчи канал албатта яқинларингиз биродарларингизга тарқатинг!

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-01-31 17:29:13 10 ta qiz bilan gaplashib yurgan ayrim "Babnik" yigitlar xaqida ma'ruza.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ
1.2K viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:32:52 ​​​#тасаввуф

Гуноҳ қилишнинг тўрт сабаби.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Одатда гуноҳ қилишнинг тўрт сабаби бўлади. Аллоҳ таъоло ушбу тўрт сабабнинг жавобини Қуръони каримда баён қилган.
Биринчи сабаб: Инсон гуноҳ қилаётганида, мени ҳеч ким кўрмаяпти деб ўйлайди.Қачонки, қалбда мени ҳеч ким кўрмаяпти деган ҳис бўлса, у ҳолда инсон гуноҳга журъат қилади.Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ
“Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир” (Фажр сураси, 14-оят)
Иккинчи сабаб: Инсон гуноҳ қилаётганида, мени ҳеч ким билмайди деб ўйлайди. Қачонки, қалбда мени нима қилаётганимни ҳеч ким билмайди деган ҳис бўлса, у ҳолда бу гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ
“(Аллоҳ таъоло) кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билади” (Ғофир сураси, 19-оят)
Энди, банда мени нима қилаётганимни ҳеч ким билмайди деб қандай ўйлай олади.Аллоҳ таъолга биз қиладиган ва қилишни ирода қилган барча нарсалар маълумдир.
Учинчи сабаб: Инсон менинг ёнимда ҳеч ким йўқ.Уйнинг ичида ёлғизман.Уйда қўрқадиган ҳеч ким йўқ. Энди, нима ҳохласанг, қилавер деб ўйлайди. Қачонки, қалбда менинг ёнимда ҳеч ким йўқ деган ҳис бўлса, бу ҳам гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ
“У (Аллоҳ) қаерда бўлсангиз ҳам, сиз билан биргадир” (Ҳадид сураси, 4-оят)
Тўртинчи сабаб: Инсон менга ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди.Отам вафот этган, онамдан қўрқадиган ёш бола эмасман деб ўйлайди.Энди у ёмон ишлар қилади ва шер бўлади.Бошқаларга, сен мени тўса оласанми? Бирорта мени тўхтата оладими? дейди. Қачонки, бандада бундай ҳис бўлса, бу ҳам гуноҳ қилишга сабаб бўлади. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда бунинг жавобини ҳам баён қилган.Аллоҳ таъоло шундай дейди:
إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ
“Албатта, У (Аллоҳ)нинг тутиши аламли ва шиддатлидир” (Ҳуд сураси, 102- оят)
فَإِنِّي أُعَذِّبُهُ عَذَابًا لاَّ أُعَذِّبُهُ أَحَدًا مِّنَ الْعَالَمِينَ
“Бас, албатта Мен уни оламларда ҳеч кимни азобламаган азоб ила азоблайман” (Моида сураси, 115-оят)
("Гунааҳўн сэ таоба кижийэ" китобидан. Абдулқайюм Комил таржимаси)

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
1.1K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:00:48
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

Мана отди, яна бир тонг!
Нур таралди ҳар томон!
Хайр, баракот ва раҳматлар..
Бизга ёғилсин, ҳар он!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ
1.3K views02:00
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:21:22 Ўзи хоҳламаган бир иш бўлса ёки кўзлаган нарсасига етолмаса ўқиладиган дуо

(قَدَرُ اللَّهُ وَمَا شَاءَ فَعَلَ ) .

- Аллоҳнинг тақдири. У нимани хоҳлади, қилди.

Кучли мўъмин (иродали, катъиятли, матонатли охират ишларида муҳаббатли-ғайратли мўъмин) Аллоҳга (мазкур сифатларда) кучсиз мўъминга нисбатан суюклироқ ва яхшироқдир. Ҳар иккисида ҳам (иймон келтирганлари сабабли) хайр-яхшилик бор. Ўзингга наф берадиган нарсаларга (Аллоҳнинг тоатига, Унинг ҳузуридаги нарсага интилишга) ҳарис бўл. Аллоҳдан мадад тила, заифлашма. (Унинг талабидан бўшашма, ялқовлик қилма). Мабодо сенга бирон нарса етадиган бўлса, «Агар бунақа қилганимда унақа бўларди», деб айтма. Сен «Аллоҳнинг тақдири. У нимани хоҳлади, қилди», деб айт. Албатта «агар» калимаси шайтон амалини очиб-бошлаб берувчи бўлади.
(Муслим ривояти).

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!

анба:
@NAMOZVADUOLAR

« НАМОЗ ВА ДУОЛАР » Каналга уланинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
1.4K views08:21
Ochish/sharhlash
2021-01-30 11:00:31
СУПЕР АКЦИЯ
Инновацион янгилик
СУПЕР хотира Nji-Dil

Хотирани яхшилайди
Ақлий ва жисмоний қувватни кучайтиради
Чарчоқни олади
Асабни мустахкамлайди Иммунитетни фаоллаштиради
Зренияни яхшилайди
Оғриқларини қолдиради

Қуръон ёдлаётганлар ва илм олаётганлар учун хотирани мустахкамлашда фойдали махсулот

Таркиби:
Седана
Женшен
Сумбула
Соя
Левзия

Ҳомиладорлик даврида, эмизикли оналарга, онкологик касалларга тавсия этилмайди

СУПЕР АКЦИЯ!!!
АКЦИЯ НАРХИ 65.000 су́м
ЭСКИ НАРХИ 99000

Битта курс даволаниш 3 ой
1та пачкада 60та капсула 1ойга етади
Кунига 2 та капсуладан эрталаб асал билан ичилади

Ўзбекистон бўйлаб пуллик даставка хизмати бор!

Маҳсулот зарарсиз, сертификатланган ва синовдан у́тган!

МАЛУМОТ УЧУН
@Njidil_Super_xotir

Тўлов: Payme/Click/Нақд

БУЮРТМА БЕРИШ
+998998787040
1.1K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-01-30 09:42:59 Қадим замонларда бир подшох ўз шаҳрида МАСЖИД қурдирмоқчи бўлибди. У масжидни қуришда ҳеч ким на бирор моли ва на бирор бошқа нарса билан ёрдам бермаслигини қаттиқ тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, фақат ўзининг МОЛИдан қурдирмоқчи экан...
Шундай қилиб, масжид қурилиши ҳам бошланибди. Масжид қурилиши якунлангандан сўнг, подшох масжид тепасига нақшинкор ҳарфлар билан ўз исмини ёздириб қўйибди...
Ўша кечаси подшох бир ТУШ кўрибди. Тушида самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган номни ЎЧИРИБ* ўрнига бир АЁЛни номини ёзиб қўйибди. Подшох ҳавотирга тушган ҳолда уйқудан уйғонибди ва аскарларини ўша масжидга - исми ёзилиб турибдими, йўқми билиб келиш учун юборибди. Улар қайтиб келишгач:
--- Ҳа шохим, исмингиз ўзингиз ёздирганингиздек турибди, ~ дейишибди.
--- Ҳа, бу шунчаки узуқ-юлуқ туш эканда, ~ деб қўя қолибди подшох...
Иккинчи кечада ҳам подшох айнан шу тушни кўрибди. Самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган подшохнинг номини ўчириб, бир аёлнинг исмини ёзиб қўйибди. Тонгда шох уйқудан уйғонгач, яна масжидга исми ёзилганми йўқми аниқ билиб келишларини таъкидлаб жўнатибди. Улар қайтиб келишгач, исми ҳали ҳам ёзилиб турганини айтишибди. Подшох ҳам таажубланибди, ҳам жахли чиқибди...
Учинчи кечада ҳам айнан шу туш такрорланибди. Подшох уйқудан уйғонгач, фаришта исмини ёзган аёлни исмини эслаб қолибди. Сўнг шу аёлни топиб келишни буюрибди...
Унинг олдига қари бир мункиллаб қолган аёлни олиб келишибди.
Подшох ундан:
--- Масжид қурилишида бирор ЁРДАМ берганмидинг? ~ деб сўрабди.
Аёл:
--- Мен қари, ёши катта бир аёл бўлсам... Бунинг устига сизнинг масжид қурилишига: "ҲЕЧ КИМ ЁРДАМ БЕРМАСИН!" деган буйруғингизни ҳам эшитган бўлсам... Қандай қилиб сизга ИТОАТ қилмаслигим мумкин? ~ дебди.
--- Аллоҳнинг номи билан сўрайман, масжид қурилишига алоқадор қандай иш қилгандинг? ~ деб яна сўрабди подшох.
Аёл:
--- Аллоҳга қасамки, бу масжид қурилишида ҳеч қандай иш қилмадим, фақатгина...
--- Нима фақатгина??
--- Қурилиш бўлаётган пайтда масжид ёнидан ўтаётган эдим. Қурилиш ашёлари ва ёғочларни ташийдиган ЭШАКни қозиққа боғлаб қўйишганини кўрдим. Бечора қанча уринмасин ёнида турган челакдаги СУВга етолмас, ТАШНАЛИКдан ҳолсизланиб борарди. Раҳмим келди, челакни унга ЯҚИНЛАШТИРИБ* қўйдим ва у сувдан ҚОНИБ ичди. Қилган ишим шу холос, ~ деди аёл.
Подшох эса бошини силкитиб, хўрсинган ҳолда:
--- Сен бу ишни <ҲОЛИС АЛЛОҲ УЧУН> қилгандинг, Аллоҳ бу АМАЛингни қабул қилди. Мен эса бу ишни <ФАЛОНЧИНИНГ МАСЖИДИ> дейишлари учун қилгандим, Аллоҳ бу ишимни қабул қилмади, ~ деди.
Шундан кейин подшох, масжид пештоқидаги ўз исмини ўчиртириб, кекса онахоннинг исмини ёзиб қўйишни буюрди...
СубҳанАллоҳ! Наздингизда кичик туюлган ҳар қандай "ЯХШИЛИК"ни ҳам ҳақир санаманг. Зеро, у сиз учун абадий <САОДАТ ЭШИКЛАРИ>ни очиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ
1.6K views06:42
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:46:35 Қош-қовоқларни “торттириш” хавфли эмасми?

Тиббиётда блефаропластика номи билан аталувчи мазкур амалиёт натижасида қовоқлардаги шишларни кетказиш, кўз ости қопчаларини бартараф этиш ва кўз атрофидаги терини таранглаштириш (майда ажинларни йўқотиш)га эришиш мумкин.

Бу амалиёт нафақат аёлларда, балки эркакларда ҳам ўтказилиб, хавфсиз ва қисқа фурсатда бажарилади. Бунда бемор маҳаллий анестезия усулида 30 дақиқадан бир соатгача операция хонасида бўлади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, кесимдаги чок иплари олиб ташланади.

Амалиётнинг бирламчи натижаси бир ойдан сўнг маълум бўлади. Операциядан сўнг 5 кун ўтиб, декоратив косметика воситаларидан фойдаланиш мумкин. Блефорапластика қандли диабет, қон билан боғлиқ хасталиклар ёки юрак қон-томир касалликлари мавжуд бўлганида ўтказилмайди.

Шунингдек, амалиёт махсус ихтисослаштирилган марказларда ёки клиникаларда бажарилмаса, дейлик, гўзаллик салонида амалга оширилса, ижобий натижа кафолатланмайди, бундай қилиш бемор учун хатарли бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

« @ISLOM_QALBDA_UZ» КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ!!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHhItNoHRUqjRUwgQ
1.3K viewsedited  04:46
Ochish/sharhlash