Get Mystery Box with random crypto!

​​ «Эй Одам фарзанди! Қанoатли бўл беҳожат бўласан. Ҳасадни | ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​ «Эй Одам фарзанди! Қанoатли бўл беҳожат бўласан.
Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан.
Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан.
Ким ғийбатни тарк қилса, унга мухаббатим намоён бўлади.
Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради.
Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади.
Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.

Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?

Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.

Эй дунё, сенга хирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларни кўзидан холи бўл».

Имом Ғаззолийнинг «Қирқ ҳадиси қудсий» китобидан олинди.

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!

анба:
@Shayx_Hazrat
═════════════════
«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ! Аллоҳ рози бўлсин!
═════════════════