Get Mystery Box with random crypto!

​​ ​​Муслима опа сингилларим Аллоҳ учун охиригача ўқинг! Ҳаёти | ИСЛОМ ҚАЛБДА 🕋

​​ ​​Муслима опа сингилларим Аллоҳ учун охиригача ўқинг! Ҳаётингизда асқотиши мумкин деган мақсадда илиндик...

Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу
алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга
чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда
тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, охиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда
закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун
кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкис сақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади!

Манба: muslim.uz

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Қабр ичидан туриб олинган мана бу расм мени даҳшатга солди: Қўрқманг!!!! Кўриб фақат ибрат оласиз.
РАСМНИ КЎРИШ