Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 66.41K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Advertising_bloggers

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-04-16 14:41:14
Табиий газ нархи 1 майдан 650 сўм бўлади

Янги тарифга кўра, 1 куб/метр газ нархи 650 сўм (ҳозир 380 сўм) этиб белгиланади. Бунда ҳам ижтимоий нормалар белгиланади — унга кўра, мартдан октябргача (иссиқ кунларда) — ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатилганда, нарх 1500 сўмга кўтарилади, қишда эса 500 кубометрдан ошганда, 1500 сўмгача қимматлашади.

@insideruzbek
14.8K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:30:13
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@insideruzbek
12.7K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:06:42
1 майдан электр энергия нархи ошади

1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм (ҳозир 295 сўм) бўлади. Ижтимоий норма чеклови ҳам қисқаради. Масалан, эндиликда бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўланади. Ундан ошса қиймат икки бараварга ошади — 900 сўм. Илгари 1000 кВтдан кўп ишлатилса шундай бўларди. Эндиликда 1000 кВтдан ошса 3 баравар — 1350 сўмдан тўланади.

@insideruzbek
15.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:39:24
Уралдаги сув сатҳи рекордларни янгилашда давом этмоқда. Ҳозирда Оренбург вилоятидаги айрим ҳудудлар мана шундай кўринишга келган.

@insideruzbek
15.2K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash
2024-04-12 07:09:02
Instagram тармоғидa Bobur FM номи билан танилган блогер монополия ҳақида қўшиқ куйлабди.

@insideruzbek
14.5K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-04-09 20:48:05
Қозоғистонда прокурор блогерлардан қочиб кетди

Блогерлар нотўғри жойда сигарета чекаётган прокурорларни кўриб қолган ва уларга танбеҳ беришга уринишган. Прокурорлар эса воқеа жойидан қочиб кетган.

@insideruzbek
13.3K views17:48
Ochish/sharhlash
2024-04-09 08:24:13
Тожикистонлик болакай учун дунёдаги энг қиммат дори харид қилинди

Гиннеснинг рекордлари китобига кирган энг қиммат дори ZOLGENSMA ўта ноёб турдаги касалликни даволаш хусусиятига эгадир. Уни бир марта эмлаш билан давоси йўқ касалликни бутунлай даволаш мумкин.

1,4 млн АҚШ доллари атрофида турувчи дорини харид қилиш учун бутун Тожикистон аҳолиси, бир нечта фондлар ва қўшни мамлакатдаги инсонлар ҳаракат қилишди. Натижада ушбу қимматбаҳо дори 9 апрель куни мамлакатга етиб келган.

@insideruzbek
13.5K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2024-04-09 02:36:47
Шимолий Америка давлатларида аҳоли қуёшнинг тўлиқ тутилишини кузатишга муваффақ бўлди.

@insideruzbek
12.6K views23:36
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:36:53
Расман 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

@insideruzbek
14.8K views07:36
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:23:13
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади.

Овоз беришда 11,7 млн киши қатнашди.

Айни вақтда Опен бюджет расмий сайтидаги ғолиблар ҳақидаги маълумотларни кўриб бўлмаяпти. Сайтда техник носозлик кузатилаётгани ҳақида эълон чиқмоқда.

@insideruzbek
12.8K views14:23
Ochish/sharhlash