Get Mystery Box with random crypto!

Ikrom Sharif

Telegram kanalining logotibi ikromsharif — Ikrom Sharif
Kanal manzili: @ikromsharif
Toifalar: Bloglar , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.71K
Kanalning ta’rifi

Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-04-04 11:01:53
Рамазон — энг яхши мадраса! Сиз яхши битирувчиси бўлинг. Ундан олган таълимингиз умр бўйи асқотсин!

@IkromSharif
13.9K views08:01
Ochish/sharhlash
2024-04-02 02:32:23
Рамазоннинг сўнгги кунлари учун тавсия

Рамазоннинг мақсади — мағфират ва тақводир. Ҳар бир мўмин бу ойдан мана шу икки хислатга сазовор бўлиб чиқишга бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун ибодат ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтириш билан бирга гуноҳлардан тамоман тийилиб тавба ва истиғфорни кўпайтириш керак.

Бундан ташқари юқоридаги асосий мақсадларга ҳалақит қилмайдиган шаклда бажариш учун яна баъзи тавсиялар бор. Биламиз, Рамазон муборак — ўта баракали ой. Шу баракадан баҳраманд бўлиш учун баъзи режалаб турган ишларимизни шу ой ичида бошлаб қўяйлик. Шояд, Рамазоннинг баракаси бу ишимизга ҳам иниб дунё ва охиратимизга кўп манфаатли бўлса.

Жумладан, Ният қилиб юрганимиз
Қуръон ёдлашни бошлаб қўяйлик; (Кўпчилик хатм ёки эски ёдларини такрор қилади)
Қайсидир илмни ўрганишга киришиб қўяйлик;
Ўйлаб юрган касб-хунарни ўрганиш ёки бажаришни бошлаб қўяйлик;
Режадаги тижоратни бошлаб қўяйлик;
Уй, ер, дўкон, машина каби сотиб олмоқчи бўлиб турган нарсаларимизни савдолашиб қўяйлик;
Оила қуриш ниятимиз бўлса, совчилик ишларига киришиб қўяйлик.
Яна режа қилиб шу ойда ҳам бажара олмаган солиҳ амалларимизни бир марта бўлса ҳам бажариб қўяйлик.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг фазл ва баракаларидан тўла баҳраманд қилсин. Омин.

Икром Шариф

@IkromSharif
14.8K viewsedited  23:32
Ochish/sharhlash
2024-03-31 15:58:34
У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди.

Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.

Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.

Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.

Дилфуза Комил

@IkromSharif
14.5K views12:58
Ochish/sharhlash
2024-03-30 19:22:40
Бу рамазоннинг охирги ўн кунлигининг тоқ кечалари бугундан бошланади:

Шанба, 20 рамазон, 21 кеча;
Душанба, 22 рамазон, 23 кеча;
Чоршанба, 24 рамазон, 25 кеча;
Жума, 26 рамазон, 27 кеча;
Якшанба, 28 рамазон, 29 кеча.

"Кеча" ― шомдан бошлаб, бомдодгача бўлади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар».

Бухорий ривояти.

@IkromSharif
21.0K views16:22
Ochish/sharhlash
2024-03-27 22:18:29
Бугунги оилавий низоларнинг асосий сабаби қаноатсизликдан, дейман. Моддиятга қаноатсизлик, мавжуд эътибор ва эътирофга қаноатсизлик. Бунга сабаб эса, аксар кишиларнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари очилиб, кўргазма мисол намоиш қилишлар кўпайиб кетди. Хоссатан, инстаблогерлар, ютуберлар орасида шахсий ҳаётининг ясама ва бўрттирилган “бахтини” элга кўз-кўз қилишди, қилишмоқда.
Буни кузатиб турган асосан, нисбатан ёш оилалар (айниқса аёл-қизлар) ўзларини ўша мавқеда кўришни истаб қолди. Натижада ўз турмуш тарзларидан норози бўлишди.
Аслида эса, ўша кўргазмачиларнинг оилалари, ҳаётлари кўриниб турганидек ширин эмас. Мен оила курсларида бунга кўп урғу берганман.

Бунинг битта мисоли мана шу машҳур оила бўлади. Бу бизга маълум бўлгани, холос…

@IkromSharif
19.0K views19:18
Ochish/sharhlash
2024-03-27 16:01:31 Тўрт кишини асло унутма:

- Ғазабланганингда унга чидаган кишини;
- Йўқлигингда сени ҳимоя қилган (обрўйингни сақлаган) кишини;
- Ғамгин пайтингда сени қувонтирган кишини;
- Мазлум вақтингда сенга ёрдам берган кишини;


@IkromSharif
13.3K views13:01
Ochish/sharhlash
2024-03-24 03:22:16
Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан,
Сукунат бағрига чўмарди олам.
Одобли болалар бўлмасди биздан,
Даданг келаяпди десалар онам.

Акам безорилар бошлиғи бўлган,
Укамчи шўхликлар юртин қироли.
Онамда бўларди бизни тек қилган,
"Даданга айтаман!"- деган қуроли.

Парво ҳам қилмасдик онажонимиз,
Ҳивчинни кўтариб бизни қувсалар.
Аммо жанг-жадалга қўярди нуқта,
"Ҳали даданг келсин!"- деган мисралар.

Дадам койимасди бизни билардик,
Ҳатто даккилари ёлғон, мулойим.
Кўзимизда кўрса заррача ҳадик,
Меҳрла бошимиз силарди доим.

Қанийди, бир ажиб мўжиза бўлиб
Болалик юртига қайтсайдик бир дам.
Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб,
Даданг келаяпди десалар онам!

Малика Тавфиқ


@IkromSharif
18.7K viewsedited  00:22
Ochish/sharhlash
2024-03-23 15:45:48
Бу бахтга бахиллар кўпайган замонда яшаяпмиз.

@IkromSharif
14.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2024-03-21 22:45:16
Ҳой эркаклар, оилада ЭРКАК бўлинг. Оила ишларида эътиборли, мурувватли, ҳикматли бўлинг. Қарор чиқаришда айниқса, минг ўйлаб, бир қарор қилинг.

Ҳой аёллар, оилада сабрли бўлинг. Оилавий можароларга имкон қадар бировни аралаштирманг. Шошқалоқлик қилманг, ҳиссиётлар қурбони бўлманг! Жудa эҳтиёж бўлса, доно одамни аралаштиринг.

Ҳой оилаларни бузувчи “меҳрибон бузғунчилар” Худодан қўрқинг! Пашшадан фил ясаб, оилалар ажрашиб кетишига ҳисса қўшманг!

Энди видеони бир кўринг!

@IkromSharif
14.0K viewsedited  19:45
Ochish/sharhlash
2024-03-21 20:42:40
Учдан бири ўтди-кетди.

Бу йил яна ҳам тез ўтаяпти. Сезяпсизми?

@IkromSharif
14.4K views17:42
Ochish/sharhlash