Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг сўнгги кунлари учун тавсия Рамазоннинг мақсади — | Ikrom Sharif

Рамазоннинг сўнгги кунлари учун тавсия

Рамазоннинг мақсади — мағфират ва тақводир. Ҳар бир мўмин бу ойдан мана шу икки хислатга сазовор бўлиб чиқишга бор кучи билан ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун ибодат ва бошқа солиҳ амалларни кўпайтириш билан бирга гуноҳлардан тамоман тийилиб тавба ва истиғфорни кўпайтириш керак.

Бундан ташқари юқоридаги асосий мақсадларга ҳалақит қилмайдиган шаклда бажариш учун яна баъзи тавсиялар бор. Биламиз, Рамазон муборак — ўта баракали ой. Шу баракадан баҳраманд бўлиш учун баъзи режалаб турган ишларимизни шу ой ичида бошлаб қўяйлик. Шояд, Рамазоннинг баракаси бу ишимизга ҳам иниб дунё ва охиратимизга кўп манфаатли бўлса.

Жумладан, Ният қилиб юрганимиз
Қуръон ёдлашни бошлаб қўяйлик; (Кўпчилик хатм ёки эски ёдларини такрор қилади)
Қайсидир илмни ўрганишга киришиб қўяйлик;
Ўйлаб юрган касб-хунарни ўрганиш ёки бажаришни бошлаб қўяйлик;
Режадаги тижоратни бошлаб қўяйлик;
Уй, ер, дўкон, машина каби сотиб олмоқчи бўлиб турган нарсаларимизни савдолашиб қўяйлик;
Оила қуриш ниятимиз бўлса, совчилик ишларига киришиб қўяйлик.
Яна режа қилиб шу ойда ҳам бажара олмаган солиҳ амалларимизни бир марта бўлса ҳам бажариб қўяйлик.

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазоннинг фазл ва баракаларидан тўла баҳраманд қилсин. Омин.

Икром Шариф

@IkromSharif