2024-05-02 17:00:20
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗДА ГЎЗАЛ
АХЛОҚНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ! Ўғил-қизларингизнинг хулқ-атворига эътиборли бўлинг. Уларни турли иллатлар ва ёмонликлардан асраб, эҳтиётлаб тарбияланг. Уларнинг ҳаққига доимо Аллоҳдан ҳидоят ва тавфиқ сўраб дуода бўлинг. Улардан рози бўлинг. Аллоҳдан уларни кўнгилсиз ишлардан ҳифзу ҳимоясига олишини сўранг.
Доктор Мустафо Сибоий айтади: “Нодон ота боласининг чиройидан бахтиёр бўлади ва унинг хулқидаги қабоҳатга парво қилмайди. Оқил ота бўлса, боласининг хулқидан шодланади, агарчи у одамлар орасида энг хунуги бўлса ҳам”.
Ёш болалар гўё нами қочмаган цементга ўхшайди. Унинг устига нима тушишидан қатъи назар, изи қолади. Қилаётган ишларингиз ва гап-сўзингизга ҳушёр бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир сўзингиз ўғил-қизингизга таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.
Баъзи бир болалар мактабга боришни, ўқишни, билим олишни хоҳлашмайди. Уларда турли йўллар билан илмга нисбатан қизиқиш уйғотиш, муҳаббат ҳосил қилиш лозим. Ўқиса, илмли бўлса келажакда қандай ютуқларга эришиши мумкинлигини тушунтиринг. Илмли кишиларни мисол қилиб кўрсатинг.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун
Ҳассон Шамсий Пошонинг
"Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар" китобидан
Боғланиш учун:
@qamar_delivery
+998712037004 | +998998454400
Manzilimiz: Alisher Navoiy 42, mo‘ljal Chorsu, Sobiq Gum ro‘parasi.
http://t.me/nunnashr
14.3K views14:00