Get Mystery Box with random crypto!

Эй оқила аёл! Табассум — қалбнинг юмшоқлиги, таъбнинг соғломл | Ikrom Sharif

Эй оқила аёл!

Табассум — қалбнинг юмшоқлиги, таъбнинг соғломлигидан дарак беради. Шунинг учун доим табассум қилинг. Эрингиз билан кўришганда ҳам, хайрлашаётганда ҳам, изн сўраётганда ҳам табассум қилинг. Бирон нарса сўрасангиз ҳам, сўраган нарсангиз берилганда ташаккур айтганда ҳам табассум қилинг, дастурхонга таом тортганда ҳам, умуман, ҳар бир ишда табассум қилинг! Ҳатто уйқудан уйғониб, юзингиз унинг юзида бўлган онда ҳам табассум қилинг.

Аслида ҳар қандай табассум қилишнинг ўзи садақадир. Энди шу табассумни эрингизга қисангиз, бунинг ажри ниҳоятда катта бўлади!

"Оила — саодат маскани"

@IkromSharif