Get Mystery Box with random crypto!

IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ

Telegram kanalining logotibi iioqonuni — IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ I
Telegram kanalining logotibi iioqonuni — IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ
Kanal manzili: @iioqonuni
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.55K

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-03-25 13:56:11 8-боб. Якунловчи қоидалар
3.3K views10:56
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:55:48 43-модда. Ички ишлар органларининг ходимларига ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ички ишлар органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.

Қонунчиликда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига уларни ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилишда ва Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилиши мумкин.

@iioqonuni
3.3K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:55:03 42-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг давлат суғуртаси

Ички ишлар органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.

@iioqonuni
3.1K views10:55
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:54:05 41-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг давлат пенсия таъминоти

Ички ишлар органлари ходимлари, боқувчисини йўқотган тақдирда эса уларнинг оила аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга.

@iioqonuni
2.9K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:53:23 40-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан фойдаланиши тартиби

Ички ишлар органлари махсус автотранспорт воситалари, шу жумладан ички ишлар органларига тегишлиликни билдирувчи махсус ёруғлик сигналларига ва товушли сигналларга, бўёқли рангли графика схемасига эга махсус автотранспорт воситалари, шунингдек бошқа махсус воситалар билан таъминланади.

Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ички ишлар органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пуллик компенсация тўланади.

Хизмат сафарига юборилган ички ишлар органлари ходимларига транспортнинг барча турларига йўл ҳужжатларини сафар гувоҳномасини кўрсатиб навбатсиз олиш ҳуқуқи берилади.

Шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланадиган ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

@iioqonuni
2.9K views10:53
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:51:21 39-модда. Ички ишлар органи ходимининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.

@iioqonuni
2.6K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:50:05 38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш

Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.

Ички ишлар органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.

Ички ишлар органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

@iioqonuni
2.8K viewsedited  10:50
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:49:12 37-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Ички ишлар органлари ходимларига пул таъминотининг турлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Ички ишлар органлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда миқдорларда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланади.

@iioqonuni
2.7K views10:49
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:48:32 36-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғини сақлаш

Ички ишлар органларининг ходимларига, ҳарбий хизматчиларига, пенсионерларига, ишчи ва хизматчиларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига ички ишлар органларининг тиббий муассасалари, шунингдек фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи бошқа даволаш-профилактика муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот берилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.

Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

Касалликларнинг профилактикаси, беморларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва соғломлаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, тиббий кўриклар ва ҳарбий-тиббий экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган тиббий воситалар, буюмлар, асбоб-ускуналар ва дори воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олинади.

Зарур бўлган ҳолларда, шошилинч тиббий ёрдам ва режали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.

Алоҳида ҳолларда, бириктирилган таркибнинг тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиши учун уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда, бириктирилган таркибнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдамни ва санаторий-курорт таъминотини, тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

@iioqonuni
2.5K views10:48
Ochish/sharhlash
2022-03-25 13:46:58 35-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:

соғлиғини сақлаш;

меҳнатига ҳақ тўлаш;

уй-жой майдони билан таъминлаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

давлат пенсия таъминоти;

давлат суғуртаси;

ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

Қонунчиликда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

@iioqonuni
2.4K views10:46
Ochish/sharhlash