Get Mystery Box with random crypto!

35-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қили | IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ

35-модда. Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:

соғлиғини сақлаш;

меҳнатига ҳақ тўлаш;

уй-жой майдони билан таъминлаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

давлат пенсия таъминоти;

давлат суғуртаси;

ижтимоий ёрдам кўрсатиш.

Қонунчиликда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

@iioqonuni