Get Mystery Box with random crypto!

43-модда. Ички ишлар органларининг ходимларига ва уларнинг оил | IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ

43-модда. Ички ишлар органларининг ходимларига ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ички ишлар органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.

Қонунчиликда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига уларни ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилишда ва Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилиши мумкин.

@iioqonuni