Get Mystery Box with random crypto!

38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони била | IIO QONUNI | ИИО ҚОНУНИ

38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш

Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари белгиланган тартибда уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.

Ички ишлар органлари хизмат уй-жой фондига эга бўлиши мумкин.

Ички ишлар органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорларда пуллик компенсация тўланади.

Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.

@iioqonuni