Get Mystery Box with random crypto!

Хаётий ва тўқима хикоялар 📖

Telegram kanalining logotibi ibratliuzbek — Хаётий ва тўқима хикоялар 📖 Х
Telegram kanalining logotibi ibratliuzbek — Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
Kanal manzili: @ibratliuzbek
Toifalar: Adabiyot , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.05K
Kanalning ta’rifi

Каналдаги узилишлар учун узр... Бизга содиқларга ташаккур

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-02 06:38:34
Ассалому алайкум
Ҳайрли кун
Кунни яхши кайфият билан бошлаймиз
473 viewsДилнавоз Баходировна@, 03:38
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:30:47
1-Февраль Халқаро Ҳижоб куни
Муслима аёлларимизни табриклаймиз!

Бу байрам 2013 йилдан буён давом этиб келмоқда!

Нима деб ўйлайсиз ҳижоб ўзини муслима санаган ҳар бир аёлга фарзми ёки иҳтиёрий
Ҳулоса ўзингиздан.
988 viewsДилнавоз Баходировна@, 10:30
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:10:47
Аслида ҳаёт биз ўйлаганимиздан кўра гўзалроқ. Шунчаки, биз ўз муаммоларимизга берилиб кетамиз ва натижада ҳаёт гўзалликларини ҳис қила олмаймиз!
Зеро ўтган кун, бугун эрта бу умримиз саҳифаларидир.
Қадрингиз ва қаддингиз баланд бўлсин, ҳайрли тун Аллоҳга омонатсиз
қадрдонларим
1.0K viewsДилнавоз Баходировна@, 17:10
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:57:18
Бугун 31-январь уй бекалари куни!

Хонадонимиз фаришталари, уйимиз саришталари бахтимизга доим соғ-омон бўлиб, уйимизни гуллатиб яшнатиб юришсин
Гулдай очилиб юринг азиз аёллар
1.5K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  14:57
Ochish/sharhlash
2021-01-31 12:51:59
Юлдуз Усмонова Жаҳонгир Отажонов ҳақида:
- Биринчи ўзингга президент бўл.
“Туя ҳаммомни орзу қилибди

1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  09:51
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:16:21 Олим кеча лаънати шайтонни енггандай бўлган эди. Дўсти маишатга чорлаганда бу ҳаром ишнинг гуноҳи катта эканини ўйламаганди. Шунчаки кўнгли ғашлиги учун уйдан чиққиси келмаганди. Бугун шайтоннинг ғолиб келиши қийин бўлмади. Куннинг иккинчи ярмида Олим дўстига қўнғироқ қилиб, “кечаги маишатни давом эттириш мумкинми?” деб сўради.
-“Ми?”сини олиб ташлагин-у бозорга тушиб ҳаражат қилиб чиқ,-деди Собит.
Собит мақтаган хотин Олимнинг кўнглини хушлади. Олим эса шайтон амрини тўла тўкис бажарди. Қоронғу тушганда хотин яқин орада эри сафардан қайтишини маълум қилгач, Собит “бугунга етар, хоҳласанг, эртага келаверасан”, деб кетишга отланди. Ростдан ҳам эри сафардан қайтаётганмиди ё навбатдаги хуштори билан аҳду-паймони бормиди – Олим суриштириб ўтирмади. Унинг кайфияти яхшиланди – муҳими шу!
“Собит бало, қанақасини топишни билади,-деб ўйлади у уйи томон борар экан.-Хотин дегани шунақа бўлса-да! Ҳам чиройли, ҳам қувноқ... Бунақа нози билан темир одамни ҳам эритиб юборади. Пешонам шўр бўлмаса куним икки оёқсиз хотинга қолармиди?! Аслида, иккинчи қизни туққанидаёқ “яна қиз туғдинг” деган баҳонада қўйиб юборсам бўлар экан. Ўғлим бўлмагандан кейин ота деган ном ҳам хайф. Энди икки қизу бир чўлоқ хотин билан куним ўтадими? Ҳозир-ку, қизлар онасига қараб турар, иккаласи узатилгандан кейин-чи? Шу хотин билан битта ўзим қоламанми? Опичлаб юраманми? Собит нима деди? “Кесса ҳам ўлади, кесмаса ҳам...”ми? Тўғри, кесмаса ўлади, кесса-чи? Агар рози бўлмасам-у кесилмагани учун ўлиб қолса, ҳамма мени айбдор қилади. “Кесса тирик қоларди”, дейишади. Майли, кесадиган бўлса кесаверсин. Кессин-у... шуни дўхтирга шама қилиб қўйишим керак экан...”
Олим хаёлига келган фикрдан қувонди. Унга пўртанали ҳаёт уммонида нажот кемаси кўрингандай бўлди. Бу кемани иблис бошқараётганини эса ўйлаб ҳам кўрмади.
Давоми бор
1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  06:16
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:16:20 увчининг ёмони бўлмайди. Бу ердан чиққанимда бориб, ўзим гаплашаман. Опангни яна сансираяпсанми? Ваъда берувдинг-ку?
-Ўзи нега чимчилайди. Чимчиламаса сизлардим.
-Энди чимчиламайди...
Ҳамшира кириб қолди-ю, эркалигини давом эттириш ниятидаги Сожиданинг ҳафсаласи пир бўлди. Шариф кечки пайт яна олиб келишга ваъда қилгач, онаси билан қучоқлашиб хайрлашди. Мунисанинг “кечки пайт овора бўлиб юрманг, ада”, деган эътирози уччовлари томонидан кескин рад этилди. Қизларнинг ўжарлиги Шарифга ёқди. Бу ўжарлик бўлмаса кечки пайт келишга баҳона тополмаган бўларди. Ўзига қолса куни бўйи шу ерда ўтирарди. Қизининг сиқилиб сарғайишига йўл қўймасди. “Агар онаси тирик бўлганида ёнидан жилмай ўтирарди”, деган ўй унинг қалбини куйдирарди.
Ҳамшира эм игнасини томирга санчиб, томчидорига улаб қўйгач, чиқиб кетди. Рисолат бундай муолажадан озод эди. Дори томчиларига тикилиб ётган Мунисани бадбин ўйлардан чалғитиш учун уни гапга тутди:
-Кичигингиз сал эркароқ экан-а?
-У адажонимизга тортяпти,-деди Муниса маҳзун жилмайиб.-Озгина ўжарлиги бор. Ўзиникини маъқул деб туриб олса, фикридан қайтариш қийинроқ. Опаси билан жанжаллашган бўлса адажонимиз “бувангларникига бориб айланиб кела қолларинг”, дегандирлар. Адажонимиз қизларга жуда меҳрибонлар. Қизлар ярим соат кўринмаса ҳам дарров зерикиб, ичикиб қоладилар...
Кўп мақталган одамнинг яхши фазилатлари кам бўлишини билган Рисолат ҳамхонасининг гапларини индамай эшитди.
970 viewsДилнавоз Баходировна@, 06:16
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:16:20 Бормасанг мушукка ўхшаб бўкиб ўтиравер. Қани, Ҳамдам, кетдик. Худо бизни маишатдан қисмасин. Бу кунларам ғанимат. Эртага қариб, судралиб қолганимизда бизга ит ҳам қарамай қўяди.
Икки оғайни ғанимат деб билган шу кунларида гуноҳ балчиғига обдон ботиш олиб учун чиқиб кетдилар. Олим яна ёлғиз қолди. Улар келгунига қадар қайнотасининг сўзлари қулоқлари остида акс-садо берган бўлса, энди Собитнинг гаплари жаранглай бошлади:
...умри қисқа бўлса, кесса ҳам ўлади, кесмаса ҳам ўлади...
...кесса ҳам ўлади...
Собит беихтиёр “Йўқ!” деб бақириб юбориб, икки қулоғини кафтлари билан беркитиб олди.

***

Уч кунлик чақалоқ онасини таний оладиган бўлса, бўй етиб бораётган қиз онасининг аҳволига тушунмас эканми? Шариф, гарчи хонадон осмонига ёпирилиб келаётган бало булутини яширишга уринса ҳам, бу булутнинг юзига ташлаб турган сояси аҳволни ошкор қилиб қўйган эди. Ақида “ойимга нима бўлди?” деб сўраган тақдирда ҳам тўғри жавоб ололмаслигини билгани учун ҳам бобосини саволга тутмади. Фақат, тонг отгач, шифохонага боришга қистайверди. Шарифнинг “Пешиндан кейин бора қоламиз”, деганига икала қиз ҳам кўнмади.
Қуш уйқусида алақ-чалақ туш кўриб, руҳи баттар эзилиб уйғонган Муниса болаларини соғиниб, шифохонадан қочиб кетишга ҳам тайёр турган эди. Эшик очилиб қизлари кўрингач, юзига урилган шодлик шабадасидан кўзларига умид нури қайтди. Назарида эшик очилиб нажот кириб келгандай бўлди.
Ҳаммасини унутди:
...оёқдаги оғриқни ҳам...
...қалбдаги азобни ҳам...
Бугун-эрта тузалиб кетишига ишонч туғилди. Рисолат “қизлар келганда йиғламанг”, дегани билан кўзлари ёшланди. Буни кўриб Ақида ўзини тутди, Сожида тутолмади – онасига қўшилиб йиғлай бошлади. Шариф маънодор равишда томоқ қириб қўйгач, Муниса шодланганини ошкор қилиш учун:
-Бугун бирам тиниқиб ухладим-ки,-деди жилмайиб,-дўхтирнинг дорилари энди таъсирини бошлаганга ўхшайди. Дори таъсир қилса, уч кунда чиқиб кетасан, дейишган...
Шариф “рост гапиряпсанми?” дегандай қизига савол назари билан қаради. Муниса ёлғонини яшириш учун кўзларини олиб қочди. Унинг ёлғонига қизлари ишонишди. Сожида кеча мошхўрда ичиб, бувасиникига боришганини айтганда Муниса норозилик билан бош чайқади:
-Буважонингникига бориб яхши иш қилмабсизлар. Уйда адажонга қараб туришларинг керак эди. Кечқурун чой ичиш одатлари бор. Ким дамлаб беради?
-Адажоним ўзлари айтдилар, “ойинг чиққунича бувангникида турасанлар”, дедилар.
Ақида айбини бўйнига олган каби бошини эгди.
-Адажон сизларни аяганлар-да,-деди Муниса уни бағрига тортиб.-Қиз бола адасига меҳрибон бўлиши керак. Адажон кўчадан келганларида дарров пойабзалларини тозалаб, четга олиш керак. Қўл артишларига тоза сочиқ бериш керак. Ишга кетаётганларида “адажон, яхши бориб келинг”, дейиш шарт, деб ўргатувдим-ку? Сизлар уйда бўлмасангиз адажонни ким ишга кузатади, ким салом бериб кутиб олади?
-Хўп, ойижон, бугун уйга борамиз,-деди Ақида.
-“Нега гапимга кирмадиларинг?!” деб урушсалар-чи?-деди Сожида бувасига бир қараб олиб.
-Урушмайдилар,-деди Муниса унинг ёноғидан ўпиб.-Адажонимизга ўхшаган адажон йўқ бу дунёда. Агар озгина урушсалар аразламанглар. Адажонимиз ишда чарчайдилар, бир ҳил пайтларида асаблари бузилиб келади. Шунинг учун бақириб юборсалар, сираям ранжиманглар. Хўп, ўқишлар қанақа бўляпти?
-Матем менга яна уч қўйди,-деди Сожида лабини буриб.
-Ким дединг?-Муниса гап ким ҳақида кетаётганини билса ҳам атайин шундай деб сўради.
Сожида бошини онасининг кўкрагига қўйганича индамай тураверди. Унинг ўрнига опаси изоҳ берди:
-Математика ўқитувчисини “матем” дейишади.
Муниса қизининг бошини силади. У қизининг математикага тоқати йўқлигини, дарс тайёрлашни хоҳламаслигини, “уч”дан юқори баҳо олмаслигини ҳам биларди. Билса ҳам ҳозир уни жиддийроқ айблагиси келмади. “Дарсни яхши тайёрламаган бўлсанг уч қўйгандир”,-деб қўя қолди.
-Ҳечам унақамас,-деди Сожида ўжарлик билан.-Ҳаммаданам яхши жавоб бердим. Ўзи мени ёмон кўради.
Ақида “бўлди, бунақа шикоятинг билан ойимни қийнама”, деган маънода синглисининг билагини аста чимчилаб қўйди. Эркалиги тутаётган Сожида кучли оғриқдан азоблангандай қўлини силтади:
-Чимчилама, нега чимчилайсан? Матем ўзи барибиргаям ёмон хотин.
-Унақа дема, қизим, ўқит
943 viewsДилнавоз Баходировна@, 06:16
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:16:18 Ярим соатдан сўнг 3оға ини ботир уйингга борамиз. Ҳаракатингни қилиб қўй. Нима? Ҳа, яна битта дугонангни чақирасан-да, шуни ҳам мен ўргатишим керакми? Нима дединг? Хўп-хўп, ўтган кунгидан ҳам аълороқ бўлади. Жийда халталаринг пулга тўлиб кетмаса мен номардман. Ҳа, сен ҳаппайи ҳалол ўзимникисан, бегона қилган – ўғри!
Собит оламга татигулик зўр ишни дўндириб қўйган каби керишиб олиб, сўнг дўстларига қаради-да “Қани, кетдик!” деб амр қилди.
-Мен бормайман. Бир пас шу ерда ўтирларинг,-деди Олим пешонасини тириштириб.
-Вей, эркак! Сенга нима бўлди? Битта сенинг хотининг баннисадами?
Собит шундай деб зарда қилди-да, Олимга яқинлашиб, елкасига енгил мушт урди.
-Бунга осилаверма,-деди Ҳамдам.-Хотин касалванд бўлсаям ёмон-да.
-Нимаси ёмон? Касал бўлса тузалади,-деди Собит унга норозилик билан боқиб.-Тузалмаса... кетворади. Кетворса янгиси бўлади-да! Хотининг қанақа касал эди? Оёғи оғрирмиди? Қайтага яхши-ку! Оёғи оғриса уйда ўтираверади, орқангдан судралиб юрмайди. Сен эркин қуш бўлиб учиб юраверасан. Хоҳлаган шохингга қўниб сайрайверасан.
-Бўлди қил!-деди Олим овозини кўтариб.-Билиб-билмай чулдирайвермагин. Аҳволи чатоқ. Дўхтир иккала оёғини кесармиш.
“Кетворса янгиси бўлади”, деб турган Олим бу гапни эшитди-ю, масхарабозлигини бас қилиб, жимиб қолди. Ҳамдам “яна бир нарса маълум қилармикин” дегандай Олимга тикилиб қолди. Бир неча нафаслик жимликдан сўнг “Қўйсангчи, ҳазиллашяпсанми?” деб сўради.
-Дўхтир қайнотамга шунақа дебди.
-Бошқа илож йўқ эканми?-деди Ҳамдам меҳрибонлик билан. Кейин далда бериш мақсадида қўшиб қўйди:-Дўхтир узил-кесил шунақа демагандир, бошқа шифоси бордир. Қайнотанг сал оширворгандир.
-Оширвормади. Розилик беришим керак экан.
-Унда... чинданам чатоқ экан,-деди Ҳамдам афсус билан.
-Розилик берма,-деди Собит гапга аралашиб.-Энди умрингнинг бу ёғи оёқсиз хотин билан ўтадими?
-Агар кесмаса...
Олимнинг қолган гапи оғзида қолди, Собит унинг сўзини савол билан узди.
-Ўладими? Умри қисқа бўлса, кесса ҳам ўлади, кесмаса ҳам. Сен ўзингни ўйла. Ўттиз бешга кирган эркаксан! Сенга ҳар қанақа қиз ҳам “жон-жон акажон!” деб тегади. Нимага сиқиласан? Хотинни сен касал қилдингми? Пешонасида бор экан, касал бўпти. Яна бу ёғига Худо пошшо! Қани, тур, сўррайма! Кетдик!
-Бормайман,-деди Олим ўжарлик билан.
947 viewsДилнавоз Баходировна@, 06:16
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:13:12
ЗУЛМ
Давоми
941 viewsДилнавоз Баходировна@, edited  06:13
Ochish/sharhlash