Get Mystery Box with random crypto!

увчининг ёмони бўлмайди. Бу ердан чиққанимда бориб, ўзим гапла | Хаётий ва тўқима хикоялар 📖

увчининг ёмони бўлмайди. Бу ердан чиққанимда бориб, ўзим гаплашаман. Опангни яна сансираяпсанми? Ваъда берувдинг-ку?
-Ўзи нега чимчилайди. Чимчиламаса сизлардим.
-Энди чимчиламайди...
Ҳамшира кириб қолди-ю, эркалигини давом эттириш ниятидаги Сожиданинг ҳафсаласи пир бўлди. Шариф кечки пайт яна олиб келишга ваъда қилгач, онаси билан қучоқлашиб хайрлашди. Мунисанинг “кечки пайт овора бўлиб юрманг, ада”, деган эътирози уччовлари томонидан кескин рад этилди. Қизларнинг ўжарлиги Шарифга ёқди. Бу ўжарлик бўлмаса кечки пайт келишга баҳона тополмаган бўларди. Ўзига қолса куни бўйи шу ерда ўтирарди. Қизининг сиқилиб сарғайишига йўл қўймасди. “Агар онаси тирик бўлганида ёнидан жилмай ўтирарди”, деган ўй унинг қалбини куйдирарди.
Ҳамшира эм игнасини томирга санчиб, томчидорига улаб қўйгач, чиқиб кетди. Рисолат бундай муолажадан озод эди. Дори томчиларига тикилиб ётган Мунисани бадбин ўйлардан чалғитиш учун уни гапга тутди:
-Кичигингиз сал эркароқ экан-а?
-У адажонимизга тортяпти,-деди Муниса маҳзун жилмайиб.-Озгина ўжарлиги бор. Ўзиникини маъқул деб туриб олса, фикридан қайтариш қийинроқ. Опаси билан жанжаллашган бўлса адажонимиз “бувангларникига бориб айланиб кела қолларинг”, дегандирлар. Адажонимиз қизларга жуда меҳрибонлар. Қизлар ярим соат кўринмаса ҳам дарров зерикиб, ичикиб қоладилар...
Кўп мақталган одамнинг яхши фазилатлари кам бўлишини билган Рисолат ҳамхонасининг гапларини индамай эшитди.