Get Mystery Box with random crypto!

Хаётий ва тўқима хикоялар 📖

Telegram kanalining logotibi ibratliuzbek — Хаётий ва тўқима хикоялар 📖 Х
Telegram kanalining logotibi ibratliuzbek — Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
Kanal manzili: @ibratliuzbek
Toifalar: Adabiyot , Telegram
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.05K
Kanalning ta’rifi

Каналдаги узилишлар учун узр... Бизга содиқларга ташаккур

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-01-31 06:50:14
Яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин, сиз ҳам яхши кўрган мусиқангизга 5дақиқа рақсга тушинг бу сизга ўзгача энергия беради
Кун давомида аьло кайфият билан юришингиз тарафдоримиз қадрли обуначилар
1.2K viewsДилнавоз Баходировна@, 03:50
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:52:46 У ҳовли бўйлаб асабий равишда юрган пайтда хотини Муниса каравотида унсиз йиғлаб ўтирган эди. Ҳамхонаси, ёши ўтиброқ қолган Рисолат унга қараб-қараб қўйди-ю, аввалига индамади. Ўзини ухлаганга солиб ётаверди. Жувоннинг ҳолати ўзгармагач, қаддини кўтарди:
-Яна кўзингиз ёшланяптими, қўйинг-е...-деди.
Муниса кафти билан кўзларини артди.
-Ўзим етим ўсганман, опажон,-деди йиғламсираб.-Қизларимни ўйласам, болалигим эсимга тушади. Ўгай онам ўгайлик қилиб хўрламаганлар мени. Лекин... ҳар ҳолда ўзингнинг онанг бўлгани бошқа-да... Ўгай онам бошимни силаганларида онамнинг қўлларини қўмсардим. Тўйимда...иккала қудани ўртага чақиришганда онамни эслаб, ҳушимдан кетиб қолай деганман. Энди қизларим ҳам...
-Э, қўйинг-е, ғирт ваҳимачи экансиз,-деди Рисолат унинг гапини шарт бўлиб.-Менинг оёғим ўн беш йилдан бери оғрийди. Ҳар йили икки марта касалхонага ётаман. Худога шукур, ўлмай юрибман. Сиз ҳадеб бемаъни хаёлларни ўйлайвермай, Худодан умр сўранг. Худо яхши кўрган бандаларига дард бераркан. Дард берганидан кейин шифосини ҳам Ўзи беради-да.
-Ҳали кирган дўхтирлардан биттаси “касални ўтказиб юборибди”, деди. Ўзим эшитдим,-деди Муниса умидсиз оҳангда.
-Воей, шуни ўйлаб ўтирибсизми? Ўнта дўхтир ўн хил гапиради. Мени “икки ҳафтадан кейин ўлади”, деб кафан бичишганига тўққиз йилдан ошди. Бунақа бетаъсир гаплар у қулоғимдан киради-ю, бунисидан чиқиб кетаверади. Парвойим палак! Худо менга узоқ умр бериб қўйган бўлса, иккита дўхтирнинг гапи билан ўлиб кетавераманми? Сиз бунақа жойга биринчи марта келганингиз учун қўрқиб кетяпсиз. Бу ерда сизданам баттар касаллар бор. Худо ўшаларга ўхшатиб қўймасин, ишқилиб. Эртага қизларингиз келганда ҳам кўз ёши қилиб ўтирманг-а. Худо хоҳласа, тўйларига ўзингиз бош бўласиз. Мен ҳам бориб бир ўйнаб берайин. Назарга илиб айтсангиз бас...
-Вой, нимага унақа дейсиз, нега назарга илмас эканмиз!
-Энди айтаман-да... Бировлар айиққа ўхшаб лапанглаб юрадиган бу беўхшов хотинга тўйда нима бор, деса ҳам керак. Лапанглаб юрсам ҳам ўйинга тушганимда унча-бунча нозанинларни доғда қолдирвораман. Худонинг қудратини қаранг-а, тўйга борсам оёқларим оғримай қолади-я!
-Доимо тўйда юринг бўлмаса,-Муниса шундай деб жилмайишга ҳаракат қилди. Бу жилмайиш юзидаги маъюслик пардасини кўтара олмади.
Рисолат гапни атайин бошқа томонга бурган эди. Муниса докторнинг фақат бир гапини эшитиб қолганди. Даҳлизда юрган Рисолатга эса кўпроқ нарса маълум бўлган, ҳамхонасига астойдил ачинган эди. Ўзининг ўлими ҳақида башорат қилинганини Мунисани овутиш учун ҳозирнинг ўзида тўқиганди. Гаплари жувонга таъсир этаётганини сезиб, “ҳаммага фақат тўйлар буюрсин”, деб тўй хангомаларини бошлаб юборди. “Одам тафтини одам олади”, деганларидек, Мунисани эзаётган руҳ азоби сал нари кетгандек бўлди...

***

Рисолат тўй ҳангомаларини бошлаганда Олим чорловига биноан тез етиб келган икки дўсти билан маишатни бошлаб юборган эди. Дўстлар конъяк устидан совуб қолган мошхўрдани ичиб олишгач, таналари бироз яйради.
-Хотининг баннисада, қизларинг қайнотангникида, бехит маишат қиладиган хонаси келибди-ку, шумшайиб ўтираверасанми?-деди Собит Олимни елкасига туртиб.-Иккита зўри бор, чақирайми?
-Биз учтамиз,-деди Ҳамдам ҳиринглаб.
-Сен ўзингнинг мошак кампирингни чақиравер.
Собит шундай деб телефонини олиб, рақам тера бошлади.
-Тўхта, чақирма,-деди Олим, телефони устига кафтини қўйиб.
-Ҳа, юракка сиғмаяптими? Хотинига бунақа ачинган эрни энди кўришим. Ўв, сал қовоғингга тиргович қўй. Аслида Худо сенинг раҳмингни ебди, “шу бандам озгина яйраб олсин”, деб хотинингни баннисага ётқизиб қўйибди. Ҳозир қушчаларим учиб келсин, онадан янги туғилгандай енгил бўлиб қоласан. Ичингдаги дардлар бир пасда чиқиб кетади.
-Чақирма, бу ерда бўлмайди.
-Тўғри айтяпти, бу ерга чақирма, уйни ҳаром қилишмасин. Ўзлариникига борамиз,-деди Ҳамдам Олимни қувватлаб.
-Об-бо, ўргилдим сенлардақа покиза фаришталардан.
Собит яна рақам термоқчи эди, Олим яна телефони устига кафтини қўйди. Собит ўрнидан туриб сал нари борди-да, керакли рақамини терди. Жавоб эшитилгач, юзи мамнунликдан ёришди.
-Оҳ-оҳ, “лаббай” деган ширин тилчангни акагинанг тишлаб олсин.
Давоми бор...
1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  04:52
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:52:45 Тўртинчи марта қўнғироқ қилганида куёви гўшакни кўтариб “Ҳа”, деб қўйди. Гарчи у ҳамиша шундай жавоб қайтарса-да, бу сафаргиси қайнотага қўполроқ оҳангда бўлиб туюлди.
-Бу менман...-деди Шариф айбдор одамнинг овозида.
-Танидим,-деб куёв салом берди.
-Қизлар мошхўрда қилиб қўйишувди,-деди Шариф.
-Ҳа, кўрдим,-деди куёв.
-Қизларнинг қўли бирам ширин, кўз тегмасин,-деди қайнота мақсадга ўтишга қийналиб. Унинг мушкулини куёв осон қилди:
-Баннисага ўтишга вақтим бўлмаяпти, сиз бордингизми, дўхтир нима деяпти?
Учтагина сўзнинг тилдан учиши наҳот бунчалик машаққат бўлса?!
Ота-она фарзандига меҳр бериши мумкин, юрак қўрини ҳам бериши мумкин...
Оёғини ёки қўлини бериши мумкин эмас....
Оёқ ёки қўл нима экан, бу сўзларни айтгандан кўра жонини бериб юборса осонроқ кечарди...
Олим шумхабарни эшитиб жим қолди. Қайнотасининг қийноғини ҳис қилмади. Шариф нафас ютганича куёвидан сўз кутди. Орадаги сукут тасаллига бўлган умидни бўғиб ўлдирди. Шариф куёвининг бақириб беришига ҳам рози бўлиб қолди. Нима деса ҳам майли, жим турмаса бас... Унинг жим туриши ўтмас пичоқ билан сўйишдан баттар эди.
Сукутни Шарифнинг ўзи бузишга мажбур бўлди:
-Бу ҳозирча таҳмин экан... Сиз розилик бермасангиз ҳеч нима қилишолмайди...
-Дўхтир дегани тахмин қилмайди. Кесадиган бўлса кесаверади,-Олим шундай деб яна бироз сукут сақлади-да, телефондаги суҳбатга ғоят совуқ оҳангда якун ясади:- Бўпти, ўйлаб кўрарман...
Телефонни деворга ургиси, тепкилаб пачоқлаб ташлагиси келди. Бир сўкинди-да, меҳмонхонага кириб жавонни очди. Асабини босиш мақсадида конъяк қўйиб ичди. Қизлари узун столнинг бир томонига дастурхон тузаб кетишган эди, очиб ҳам қарамади. Оромкурсига чўкди. Асабини босиши, тинчлаштириши шарт бўлган ичимлик ичини баттар куйдирди. Катта хона уни ютворай деди. Қайнотасининг гаплари қулоқлари остида акс-садо бергандай жаранглайверди:
“...Операциясиз бўлмас экан... Оёқларини кесмаса бўлмас экан... Кесмаса бўлмас экан... Оёқларини... оёқларини... Сиз розилик бермасангсиз... розилик... кесмаса... рози...”
Шашт билан ўрнидан туриб кетди. Жавонга яқинлашиб, яна қуйиб ичди.
“Наҳотки шу гаплар рост бўлса?-деб ўйлади.-Бу қанақа латта дўхтир экан, оғриган оёқни шартта кесиб ташлайверса... Бекор айтибди! Рози бўладиган аҳмоқ йўқ. Оёқсиз хотин... Биттаси бўлса ҳам майли эди... Яна иккаласини бараварига...”
Хонага сиғмай ҳовлига чиқиб у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Сўнг бир қарорга келиб ҳовузча олдида тўхтади-да, чўнтагидан телефон чиқариб, керакли рақамни терди. У томондан овоз келгач, гапни калта қилди:
-Собит, ўзингмисан? Ҳамдамни топиб келгин. Гап бор. Ланжлик қилмай, тез келларинг.
-Ваҳмангдан ўлгирдим,-деди Собит.-Шу пайтда бориб нима қиламиз?
-Нима қилардинг, куйдиргингга мошхўрда ичиб кетасан. Кел, дегандан кейин келавермайсанми?
-Тинчликми, хотининг яхшими, ишқилиб?..
Олим жавоб бермай, телефонни ўчирди.
1.0K viewsДилнавоз Баходировна@, 04:52
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:50:03 -Шунақа деб ўзимизни овутамиз,-деб енгил хўрсинди. Кейин оҳисталик билан тушунтирмоқчи бўлди.-Бу касаллик билинтирмай келмайди. Қаттиқ оғриқлар билан бошланади. Эътиборсиз бўлганларини, “ўтиб кетади”, деб ўйлаб бепарво юраверганларини тан олгимиз келмайди. Сиз билмаган бўлишингиз мумкин. Ўзи биз ўзбеклар шунақамиз: то касал йиқитмагунча “ўтиб кетар” деб кутамиз. Касал ўзи келиб, ўзи кетаверадиган меҳмон эмас. Шуни тушунишимиз қийин.
-Шунақа дейсиз-у, одам бола-чақа, оила ташвишига ўралашиб, сезмай ҳам қолади-да,- Шариф шундай деб қизини оқламоқчи бўлди.
Бу гап Асиловга малол келди. Қошларини чимирди:
-Сиз ҳам шундай дейсиз. Боласининг бахтини ўйлайдиган одам энг аввал ўзининг соғлиғи ҳақида қайғуриши керак. Касалванд одам боласини бахтли қилганини ҳеч кўрганмисиз?
-Дўхтир, энди бўлар иш бўлди. Биз нима қилишимиз керак?
-Сизми?-Асилов ажабланди.-Сиз умид билан кутишингиз керак. Қизингизни дуо қилиб, Худодан шифо тилашингиз керак. Қандай шифолашни эса биз ўйлаймиз. Ҳақиқатни ҳозирча ўзингиз билсангиз кифоя. Бошқалар ваҳима қилиб юришмасин. Менинг бу масалада фикрим аниқ ва қатъий: энди дори-дармоннинг ўзи билан даволаб бўлмайди. Операциядан ўзга чора йўқ. Сиздан яширмайман, консилиумда операциясиз даволашга уриниб кўриш ҳақида ҳам гап бўлди. Лекин бу вақтни бой беришдан бошқа нарса эмас. Майли, бир оз кутайлик, қўлдан келганча уриниб кўрайлик. Сиз ҳам куёвингиз билан маслаҳатлашинг. Хўп, десангизлар, тилхат берасизлар.
-Тилхат?!-Шариф чўчиб тушди.-Шунчалик... оғирми?
-Оғирлигини айтдим... Ҳаётини сақлаб қолишнинг бошқа йўли йўқ. Иккала оёғини кесиш керак...
...иккала оёғини кесиш керак...
Секин айтилган бу гап Шарифнинг назарида момақалдироқ каби гумбирлаб, вужудини ларзага солди. Бу ҳукм ҳисобсиз найзаларга айланиб, ярадор қалбига санчилаверди.
-Сиз ўзингизни босинг. Ваҳима қилманг. Бизнинг тажрибамизда бунақа ҳоллар кўп учрайди. Болаларга билдирманг.
-Ҳа... ҳа, албатта,-Шариф шундай деганича бош ирғади.
-Операцияни сизнинг розилигингсиз қилмаймиз,-Асилов Шарифдан кўз узмаганича яна таъкидлади:- Фақат сиз рози бўлсангизгина...
Саросима тўрига ўралиб чорасиз қолган Шариф бу таъкидни эшитиб, бош чайқади:
-Мен... йўқ, мендан эмас, аввал эридан сўраш керак. Агар у рози бўлса... майли, Худога таваккул қилаверамиз...
-Шу гапингиз дуруст бўлди: биз – бандамиз. Дардни берувчи ҳам, шифо берувчи ҳам Яратганнинг Ўзи, биз бир воситачимиз. Шифони биздан эмас, Худодан сўраш кераклигини яхши айтдингиз. Невараларингизнинг бахтига қизингиз шифо топиб кетади.
Шариф бу гапдан таскин олиб, қаддини кўтарди. Доктор Асилов яраланган кўнгилга малҳам бўлувчи сўзларни айтиб, уни саросима тўридан қутқаришга урингани билан, оёқни кесиш ҳақидаги гапни куёвига етказиш осон эмасди. Қизининг хасталанишига ўзини айбдордай хис қилиб, баттар қийналди.
Шумхабарни эшитган куёви нима деб жавоб қайтаради? “Ҳаммаси Аллоҳдан, умидимиз ҳам Аллоҳдан”, дейдими ё “Қизингиз касалванд экан, нима қилардингиз эрга бериб, менинг бахтимни қора қилиб?” деб оғриқ юракка яна бир ханжар урадими? Ҳа... Куёвнинг ўйламай гапирворадиган одати бор... Шундай деган тақдирда у “Қизимни сизга узатганимда соғлом эди”, деб ўзини оқлайдими? Йў-ўқ... жим туравергани маъқул... Бўлмаса, “қизингизни мен касал қилибман-да”, деб гапни чувалаштириб юборади. Бунақа машмашани Шарифнинг юраги кўтара олмайди...
Шариф қизларни бошлаб келиб, оқшомга қадар куёвини кутди. Қўнғироқ қилиб “уйга барвақтроқ қайтинг”, деса ҳам бўларди. Куёвнинг “ваҳма ҳам эви билан-да”, деган маломатини эшитишдан кўра кутишни маъқул кўрди. Мошхўрда пишириб, набираларини ичишга мажбурлади. Ўзи икки қошиқ татиган бўлди, томоғидан таом ўтмади. Шомга яқин уйига отланди. Юзма-юз туриб айтгандан кўра, телефонда билдириб қўйиш унга осонроқ туюлди.
1.0K viewsДилнавоз Баходировна@, 04:50
Ochish/sharhlash
2021-01-30 02:25:19 Сезиб турибман: бу воқеага ишонмаслигингиз ҳам мумкин. Тўғрисини айтсам, эшитиб ўзим ҳам ишонмаган, узоқ кунлар ўзимга келолмай юрган эдим. “Зулм надир?-деб ўйлар эдим.-Фақат бировга азоб бериш, уриб ўлдиришми? Ёмон сўз айтиб, кўнглини хира қилишми? Ўзининг энг яқин одамига ўлим тилашми?” Бу воқеани айтиб берган врачдан қайта-қайта “Гапларингиз чинми? Ошириб юбормадингизми?” деб ҳам сўрадим. Врач ишона қолмаганим учун мендан ранжиди. Бу воқеани айта туриб “албатта ёзинг, шундай ярамаслар борлигини ҳамма билсин”, деб ўтинди. Ўша одамнинг исмини ҳам айтди. Аммо ўша дамларда ёза олмасдим. Ҳозир ҳам ўша одамнинг исмини очиқ айта олмайман. “Балки ўша одам қилиб қўйган иши учун энди виждон ўтида қийналаётгандир?”-деб сўрайман ўзимдан ва жавоб бераманки: “Йўқ, унда виждоннинг уйғонганига ишончим камроқ. Лекин унинг бўйи етган икки қизи бор. Оталарининг қилмишларидан дарак топсалар уларга қийин бўлади. У кишининг исмини яшираётганим сабаби шунда (ҳикояда унинг исмини “Олим” деб қўйдим-ки, шу исмли кишилардан узр сўрайман).
Бу воқеани нима учун ўша дамларда эмас, орадан йиллар ўтиб ҳикоя қилишимнинг сабабини кейинроқ маълум қиламан...

***

Бу дунёда оёғи оғримаган одам бор эканми?
Муниса дардга енгил қаради. Оғриқ кучайиб, ҳушидан кетишини, “Тез ёрдам” замбилида кўтариб чиқиб кетишларини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Улғайиб, кўзга яқин бўлиб бораётган икки қизига ҳам меҳр, ҳам умид-ла боқиб, сеп сандиғини тўлдириш ҳаракатида юрган эди. Қизларини келинлик либосида кўз олдига келтириб, юраги шодликка тўларди. Айни чоқда “қизларим қандай хонадонга тушаркин?” деган ўй қалбини ҳавотирга соларди. “Ишқилиб инсофли қайнона қўлига тушсин”, деб Худога илтижо қиларди. Ширин орзулар булутида учаётган лобар аёлга бу дард балоси қайдан ёпиша қолди?
Эри ҳам кутмаган эди, ота-онаси ҳам...
Айниқса врачларнинг ҳукмини...
Олтмиш бешни қоралаган Шариф шу ёшга киргунича турли хасталиклар ҳақида кўп эшитди. Қайси хасталикнинг давоси осон кечишини, қайси бири эса беморни олиб кетишини кўп қатори билади. Қизининг бундай дардга чалиниши уни гангитиб қўйди. Айниқса, врачнинг гаплари...
Доктор Асилов уни ўрнидан туриб кутиб олди. Бувалари қанотида кирган қизлар билан ҳам кўришгач, “опоқ даданглар билан гаплашгунимча сизлар даҳлизда ўтира туринглар”, деб уларни елкаларидан меҳрибонлик билан ушлаганича кузатиб қўйди. Сўнг текширув хулосаларини баён қилди. Агар “Сиз шундай касалликка йўлиқибсиз, тақдирингизга ўлим ёзилган экан”, деганида Шариф талвасага тушмаган бўларди. Юрагининг бир парчаси бўлмиш фарзандининг қисматини билиш... У бир оз гангиб ўтирди. Кейин Асиловга нажот кўзлари билан боқди:
-Дўхтир...
“Балки адашгандирсизлар, балки унақа эмасдир?” демоқчи эди, томоғига нимадир тиқилиб гапиртирмади. У гапиролмаган бўлса ҳам Асилов унинг нима демоқчи бўлганини англади.
-Ҳозирча аниқ бир қарорга келолмадик, ака...-деб Шарифнинг кўнглига ҳотиржамлик бермоқчи бўлди. Лекин пораланган юракни бу каби мужмал гап билан ҳотиржам қилиш мумкин эмасди. Шарифнинг кўзларида ёш милтиллади, аммо ёноғига оқиб тушмади.
-Касали ростданам шунақами... ростданам аниқладингизми?
-Аниқлашга аниқладик,-деди Асилов қатъий оҳангда.-Лекин қандай усулда даволаш масаласида аниқ бир қарорга келганимизча йўқ.
-Шунчалик оғирми?
-Қизингиз касални ўтқазиб юборганлар.
-Билмаган-да...
Асилов бунақа гапларни кўп эшитган. Ҳар сафар одамларнинг бепарволигидан жаҳли чиқади, ғашланади. Ўзининг ёки яқин кишисининг саломатлигига қайғурмайдиган одамлардан баъзан нафратланиб ҳам кетади. Айрим давраларда шу мавзуда сўз очилса “Булар қандай одамларки, кўйлаги ёки шимини эҳтиётлаб асрайди. Саломатлигини эса ўша матоларчалик авайламайди”, деб бўғилади. Ҳозир ҳам унда шундай нохуш хис уйғонди. Лекин қаршисидаги кишининг дардини сезиб, ўзини босди
1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  23:25
Ochish/sharhlash
2021-01-30 02:23:20
ЗУЛМ
1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  23:23
Ochish/sharhlash
2021-01-30 01:21:26
Бугун 30 январь Ўзбекистон республикасининг 1-президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Охиратлари обод бўлсин
1.1K viewsДилнавоз Баходировна@, edited  22:21
Ochish/sharhlash
2021-01-28 19:26:43 ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Яхшиликка далолат қилинг ва Икки улуғ ажрга эга бўлинг.

Аллох эхсон қилувчиларни яхши кўради. Аллохга бўлган мухаббат эса Аллохнинг тақводор бандаларини янада кўпрок эзгу ишларни амалга оширишига, эхтиёжманд биродарларимизга, опа-сингилларимизга янада саховатли мехрибон булишга ундайди. Зеро эхсон умримиз, ризкимиз баракотидур.


"ХОНОБОД МЕХР ЗИЁ" Мехрли-Калблар жамоаси Аллох йулида ушбу эхсонларнинг хакикий эгаларига, яни етим болалар, ногирон, кам таъминланган оила, бетоб булган ва ёрдамга мухтож эхтиёжманд оилаларга ёрдам бериш учун мулжалланган лойиха.


Бизда: Икки йуналиш мавжуд.

Аллох ризолиги
Расулимиз шафоати


Максадимиз Аллох жамоли ва Жаннат. Ушбу хайрли тадбирларга катнашиш ниятида булган барча саховатпеша биродарларимизни кайси йуналишда булмасин:

#Бепул_озик-овкат
#Бепул_дори-дармон
#Бепул_даволаш
#Бепул_кийим
#Бепул_уй_таъмирлаш

Аллох кодир килганича хайрли ишларни амалга оширишда сафимзга кушилишга чорлаб коламиз!

МЕХРЛИ_ҚАЛБЛАР сиз билан!!!

Лойихага хисса кушмокчи булганлар учун.
Мурожаат килинг:
+998 99 635 05 00
+998 33 300 05 00

Телеграм гуруҳимиз
@mehrliqalbl


https://t.me/joinchat/RQOvvNRDc_cCszJM
1.3K viewsМузаффар, 16:26
Ochish/sharhlash
2021-01-27 14:03:20 —Боя ҳазиллашаяпсан десам, ростданам иймонингни сотибсан-да, жўра?!

—Қанақа иймон. Бола-чақанг оч ўтириб, қулоғинггача қарзга ботсанг сан ҳам иймон-пиймонингни ўйламасдинг.

— Э, сени одам деб юрсам…

Хуршид юзига фотиҳа тортиб, шаҳд билан ўрнидан турди. Бўрибой нима қилишини билмай бир Хуршидга қарар, бир Нўъмонга тер­муларди.

– Бор кетсанг кетавер, ўргилдим сендақа иймонлидан. Иймон, эътиқодинг билан қорнинг тўйиб, Тошкентда пропискадан ўтсанг, тан бераман.

Нўъмоннинг жаҳл билан айтган сўзлари ўрнидан турганидан сўнг дўст­ларини ташлаб чиқиб кетишга кўзи қиймай иккиланаётган Хур­шид­га қамчининг изидек аччиқ ботди. Жавоб бермай қўл силтаганича, эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди.

Орага чўккан ноқулай сукунатни бузишга ботина олмаётган Бўри­бой Ҳилола хонага лаганда ош кўтариб кириши билан ўрнидан қўз­ғалди.

—Манам борай, кеч бўп қолди. Хотиним хавотирланаётгандир.

Нўъмон индамагач, секингина ўрнидан турди-да, эшик томон йў­налди. Ҳеч нарсани тушунмай, қўлида лаган билан қотиб қолган Ҳи­ло­ла бир хўмрайиб ўтирган эрига, бир Бўрибойнинг орқасидан ёпилган эшик­ка қарарди…

Орадан бир ярим йил ўтди. Бу орада Нўъмон Равшан аканинг қистови билан беш-олтита янги танишларини «Иегова шоҳид­ла­ри»нинг олдига етаклаб борди. Охирги боришида Равшан ака Нўъмон олиб борган ҳар бир киши учун 200 АҚШ долларидан пул олишини эшитиб, қони қайнади. Унинг атрофида бунчалар гирдикапалак бўлишини англаб, Равшан акадан ўз ҳақини талаб этди.

Орадаги тортишув бир зумда жанжалга айланди. Роза опанинг ҳай хайлашуви-ю, қўшниларнинг аралашуви билан Нўъмон бу хонадондан ҳайдалгач, аламидан лабларини тишларди. «Номард, мен орқали минг доллардан кўп пул ишлаб олибди-я, мен бўлсам сектанинг баъзи-баъзида бўладиган йиғилишига қатнашганлигим учун тушадиган 10–15 доллардан хурсанд бўлиб юрибман. Аблаҳ…»

Нўъмон Ғазабдан титраб кетди. Орқасига қараб, бўралаб сўкингач, мавзе четида жойлашган пивохонага йўл олди.

—Биз бу уйни сотиб олдик. Эгаси бир ҳафтада ижарачилар бўшатади деган эди, ҳали ҳам чиқиб кетмабсизлар-ку.

Остонада турган, пакана, кечки салқин тушганига қарамай бурни­нинг усти терлаган киши эшикни очган Нўъмонга савол назари билан қараб турарди.

—Кечирасиз, сизга ким керак? Бу ерда ҳеч қандай ижарачи турмайди, бу мани уйим.

— Бўлиши мумкин эмас, бир ҳафта илгари бу уйни мен танишим Роза Ортиқовадан сотиб олганман. Мана ҳужжатлари. Ўзи уйни ҳужжатлари йўқолгани учун нотариусдан нусхасини топиб олгунича анча вақт кетди. Уйда ижарачилар туради, уларга айтганман, ойнинг охирида уйни бўшатишади деганди, ҳали ҳам чиқмабсизлар-ку?! Бугуноқ уйни бўшатинг.

— Лекин, ҳужжатлар менда йўқолгани йўқ.!

Нўъмоннинг жаҳли чиқа бошлади.

– Кимсиз ўзи, нега Роза мани уйимни сизга сотади, нима ҳаққи бор, бундай ифлослик қилишга. Расво экан-ку!

—Билмадим, буни бориб ўзидан сўранг, бу биринчидан, иккинчидан сўкинмай гапиринг. Ортиқовларни 10 йилдан бери танийман. Жуда ҳалол, кўнгли очиқ одамлар. Бировдан ёрдамини аямайди. Ўғлимни уйлантириб, уй излаб юрувдим, Равшан шу уйни айтиб қолди. Йигитча, кўп асабийлашаверманг-да, энди бошқа уй қидиринг.

—Лекин мен ижарачи эмасман, мен…

— Сизни тушунаман, аммо ижара ҳақини олдиндан бериб қўймаслик керак эди.

— Аблаҳ, Равшан аканинг иши денг, ҳали кўради у мендан.

Нўъмоннинг қўллари мушт бўлиб тугилди.

— Улар чет элга кетишди, менимча кеч қолдингиз…

Нўъмон эшик кесакасига беҳол суянганича турар экан, Роза билан Равшан акани учратган кунига ланъатлар ўқирди.

Наргис ҚОСИМОВА
1.6K viewsДилнавоз Баходировна@, 11:03
Ochish/sharhlash
2021-01-27 14:02:25 —Бўлинг, ҳамма сизни кутиб турибди. Шу ердан барча гуноҳ­ла­рингиздан фориғ бўлиб, покланиб чиқасиз. Мени шарманда қилманг, биродарларимнинг олдида нима деган одам бўламан. Сизга шунча қилган яхшиликларимизга жавоб шуми? Туринг!

Нўъмон ўзига тикилиб турган ўнлаб кўзлардан нигоҳини олиб қочиб, бўйнига арқон солинган қўчқордек ноилож руҳоний томон юрди. У ўзига нима дегани-ю, нега уни қучоқлаб табриклаганини анча вақтгача англай олмай каловланиб турди. Фақатгина юзига сачраган сувгина уни ўзига келтирди.

—Энди сенинг ҳақиқий исминг Николай, бўтам. Илоҳий Николайнинг руҳи сени доимо қўллаб-қувватлаб, Иегованинг бандаси бўлганлигинг билан қутлайди. Ушбу муқаддас сув сени қалбинг ва жисмингни поклайди. Қудратли Иегова олдида доимо бош эгиб, унинг мавжудлигига шоҳидлик бер.

Руҳоний усти чарм билан қопланган катта Инжил китобини Нўъмон­нинг лабларига олиб борди. Сўнг унинг қўлига кичикроқ Инжил, бир нечта рангли журнал, пул тутқазди.

Равшан ака билан биргаликда ташқарига чиқишар экан, Нўъмон ҳамон нима воқеа юз берганлигини англай олмай, ҳайрон эди.

—Табриклайман ука, энди чақалоқдек тоза, поксан. Бугун танишган одамларнинг барчаси энди сенга жигар, биродар. Маблағдан қийналиб қолсанг, доимо ёрдам беришади. Буни эса чўнтагингга яшириб қўй.

Равшан ака ҳануз Нўъмоннинг қўлида турган 100 АҚШ долларини кўрсатди.

Нўъмон шоша-пиша пулни чўнтагига солгач, бунақада осонгина уйнинг қарзидан қутилишини ўйлаб, кайфияти кўтарилди. Николай бўлса бўлибди-да. Фақатгина исмини алмаштирганига 100 доллар беришганини эшитса, Бўрибой билан Хуршид ҳасаддан ёрилиб ўлишади. Бир-икки маротаба шуларнинг «номоз»ига борар. Равшан аканинг айтишича, борганларга 15 доллардан беришар экан. Бир йилга қолмай қарзининг пулини йиғади, ишлаб топганини эса рўзғорнинг кам-кўстига ишлатади.

—Қўлингдагилар билан яхшилаб танишиб, мана буларни таниш­ла­рингга бер. Ўқиб чиқишса зарар қилмайди.

Равшан ака қўлидаги елим халтадан ўнтача китобчалар чиқариб, Нўъмоннинг қўлига тутқазди. Шундагина Нўъмон боя бирга бўш қўл билан келган Равшан аканинг қўлларида китобчалар-у, аллақандай варақалар билан тўла елим халта пайдо бўлиб қолганлигини сезди.

— Уларга айт, бу ерга келишсин. Ҳеч нарса йўқотишмайди, аммо гуноҳ­ларидан фориғ, яна пуллик ҳам бўлишади. Майли, омон бўл ука, яхши кунларда кўришайлик.

Равшан ака хайрлашиб, орқасига қарамай тез-тез юриб кетди.

Нўъмон индамади. Қўлидаги китобларни бағрига босганича, автобус бекати томон юрди.

Бўрибой билан Хуршид Нўъмоннинг гапларини тинглашар экан, уни янги ном билан қутлаб, анча вақтгача устидан кулиб ўтиришди.

—Э, сенларга гапиргандан кўра, эшакка гапирган яхшироқ. Кул-а, кул, ҳозир бир нарса кўрсатсам иккаланг ҳам йиғлайсан.

Нўъмон кўкрак чўнтагидан 100 долларни олиб, кўз-кўз қилгандек, бирдан жимиб қолган Бўрибой билан Хуршиднинг бурни остида айлантирди.

— Хўш, қалай?100 талик кўки учун Николайми, Колями, Васями бўсам бўпман-да. Отим ўзгаргани билан бир жойим камайиб қолгани йўқ. Паспортимда барибир Нўъмонман, ўлганимча Нўъмонлигимча қоламан, нима дедиларинг, жўралар?

—….

—–Нима бало, тилларингни ютвордиларингми, ё тилдан қолди­ла­ринг­ми?
1.4K viewsДилнавоз Баходировна@, 11:02
Ochish/sharhlash