Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.36K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 395

2021-05-30 14:18:05
#Биласизми

Туҳмат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
71.6K views11:18
Ochish/sharhlash
2021-05-30 10:01:26 #2021_йил_1_июндан

Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
54.4K views07:01
Ochish/sharhlash
2021-05-30 07:42:32 #Эслатма

2021 йил 22-28 май кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил:



Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.1K views04:42
Ochish/sharhlash
2021-05-29 13:06:56 #2021_йил_1_июндан

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

Унга мувофиқ:

фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.2K views10:06
Ochish/sharhlash
2021-05-29 10:30:53
#2021_йил_1_июндан

Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади.

Бунда:

маҳаллабай ишлаш марказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади;
туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторлари бириктирилади;
маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.

Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан ҳамда вилоятнинг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августгача ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
85.6K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-05-29 08:27:53
#Биласизми

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

Батафсил инфографика орқали танишинг

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.6K views05:27
Ochish/sharhlash
2021-05-28 16:34:46
#Тўғри_Нотўғри

Оилада хотин ишламаса, умумий мулкка нисбатан унинг ҳуқуқи мавжуд бўлмайди.
85.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-05-28 14:25:59
#2021_йил_1_июндан

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.1K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-05-28 12:00:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” хоналари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

9–14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
30–55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45–65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.

2022 йил 1 январдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхона”лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади.

2021 йил 1 июлдан:

гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;

беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

Шунингдек, гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-05-28 10:13:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди

“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5130-сон, 27.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди.

2022 йил 1 январдан мазкур Марказ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил фаолият юритади.

2021 йил 1 сентябрга қадар ушбу янги барпо этилган тиббиёт муассасаси негизида 300 ўринли замонавий Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиёти биринчи босқичда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида, кейинчалик эса Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳам жорий этилади.

2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.

Қарорга кўра, онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views07:13
Ochish/sharhlash