Get Mystery Box with random crypto!

#2021_йил_1_июндан Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатлар | Huquqiy axborot

#2021_йил_1_июндан

Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot