Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Амал
Биласизми
Йўл
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.39K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 396

2021-05-21 07:53:08
#Биласизми

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилди

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
16.2K views04:53
Ochish/sharhlash
2021-05-20 15:32:31
#Совринли_викторина

Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган совринли викторина ташкил этилади.

“Совринли викторина” ҳар ҳафтада бир марта @huquqiyaxborot телеграм каналида ўтказилади.

Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 24 май куни соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.

Иштирокчилар бу сафар меҳнат ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 15 сония) жавоб топиши керак.

Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48.9K views12:32
Ochish/sharhlash
2021-05-20 14:12:40 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача қисми қоплаб берилади

“Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (310-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Қарор билан Халқаро IT-сертификатларга эга ёшларни ўқиши ҳамда уларнинг халқаро IT-сертификатларни олиши учун сарф қилган харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, талабгорлар бу юзадан “Ўзбекистоннинг IT-истеъдодлари” порталида электрон ариза бериб бепул рўйхатдан ўтади.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (Ишчи орган) талабгорнинг аризасини зарур ҳужжатлари билан бирга 5 иш кунида кўриб чиқади ҳамда тақдим қилинган халқаро IT-сертификатни верификациядан ўтказади.

Муқаддам халқаро IT-сертификатларнинг бир тури бўйича халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қопланган талабгор халқаро IT-сертификатларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилади.

16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг халқаро IT-сертификат олиш харажатининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилишини сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.

Ишчи орган талабгор ҳужжатларини умумлаштириб, молиялаштириш юзасидан таклифларни 5 иш куни ичида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (ваколатли орган)га киритади.

Халқаро IT-сертификатга эга бўлмасдан туриб талабгорнинг халқаро IT-сертификати олиш учун ўқув курсига тўлаган харажатлари қопланишига йўл қўйилмайди.

Ишчи орган томонидан киритилган таклифлар ваколатли орган томонидан 3 иш куни ичида келишилади.

Шунга кўра, ишчи орган томонидан 3 иш куни мобайнида халқаро IT-сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун тегишли пул суммасини талабгор томонидан кўрсатилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44.2K views11:12
Ochish/sharhlash
2021-05-20 12:08:46 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари уч бараварга оширилади

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларига замонавий адабиёт, дарслик ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиши учун 1 млн сўмдан маблағлар ажратилади.

2021/2022 ўқув йилида
хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан:

хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган ОТМ битирувчилари томонидан давлат аттестация имтиҳонларини топшириш билан бир қаторда миллий ёки унга тенглаштирилган бошқа етакчи халқаро баҳолаш тизимлари орқали уларнинг билимлари даражасини аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади;

ОТМларнинг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши тартиби жорий этилади.

2021 йил 1 июлдан давлат органларида таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

2022 йил 1 январдан хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.

2022 йилдан давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53.5K viewsedited  09:08
Ochish/sharhlash
2021-05-20 10:27:06 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5117-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилди.

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан лавозимга тайинланади.

Агентлик ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шароитлари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207 та мактаб ташкил этилади.

2021 йил 1 сентябрдан
хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53.6K views07:27
Ochish/sharhlash
2021-05-20 09:24:25 #Тайинлов

Янги ташкил этилган Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигига директор ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори (311-сон, 19.05.2021 й.) билан Азимжон Нозимжонович Хусанов ва Санжар Омонхужаевич Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
78.2K views06:24
Ochish/sharhlash
2021-05-20 07:45:26 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 29 та намунали марказ ташкил этилди

“Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5116-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази тугатилди;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди.

Республика маркази ва ҳудудий марказлар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, унга маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.

Шунингдек, қарор билан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро 29 та намунали марказлар (марказлар) ташкил этилди.

Марказларнинг асосий вазифаларидан бири тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Марказларга қуйидагилар жойлаштирилади:
зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари;
ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар.

2021 йил 1 июндан:
ҳимоя ордери нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади;
марказларга мурожаат қилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаб бериш чоралари кўрилади.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган, 24 соат узлуксиз ишлайдиган “ишонч телефони” (республика доирасида ягона қисқа рақам) йўлга қўйилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
63.1K views04:45
Ochish/sharhlash
2021-05-19 16:52:15
#Биласизми

Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.

Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.9K views13:52
Ochish/sharhlash
2021-05-19 14:37:37 ​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (307-сон, 18.05.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди

Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида тенг улушда қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Филиал вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Иштихон ва Нуробод туманларидаги мактаблар, ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитувчиларга доимий равишда илмий-методик ёрдам кўрсатиб боради.

Филиални салоҳиятли профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мақсадида республиканинг етакчи ОТМларида тегишли соҳалар бўйича 2021/2022 ўқув йилидан магистратурада ва 2022 йилдан таянч докторантурада кадрларни мақсадли тайёрлаш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
54.7K viewsedited  11:37
Ochish/sharhlash
2021-05-19 12:32:13
#Биласизми

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 450 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
65.9K views09:32
Ochish/sharhlash