Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 219.71K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 392

2021-05-28 12:00:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” хоналари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

9–14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
30–55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45–65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.

2022 йил 1 январдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхона”лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади.

2021 йил 1 июлдан:

гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;

беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

Шунингдек, гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.7K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-05-28 10:13:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди

“Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5130-сон, 27.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилди.

2022 йил 1 январдан мазкур Марказ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил фаолият юритади.

2021 йил 1 сентябрга қадар ушбу янги барпо этилган тиббиёт муассасаси негизида 300 ўринли замонавий Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиёти биринчи босқичда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида, кейинчалик эса Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳам жорий этилади.

2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.

Қарорга кўра, онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.2K views07:13
Ochish/sharhlash
2021-05-28 09:00:23 #Тайинлов

Ҳукумат қарори (325-сон, 26.05.2021 й.) билан Бунёджон Ашурматович Охунов Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Жамғарма 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сон Фармон билан ташкил этилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
70.1K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-05-28 08:23:48 #Адлия_хабари

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Ялпи мажлис 28-29 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Транспорт тўғрисида”ги;
● “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.4K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-05-28 07:38:56
#2021_йил_1_июндан

Болалар қуйидаги дори воситалари билан бепул таъминланади:

6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
62.7K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2021-05-27 17:25:23
#Тўғри_Нотўғри

5 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди.
81.7K views14:25
Ochish/sharhlash
2021-05-27 16:13:27 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспортлар харид қилинади

“Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5129-сон, 27.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарор билан “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан:

Халқаро стандартларга жавоб берувчи 7 та Миллий референс лаборатория яратилади;

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган 17 минг 554 нафар ходимнинг малакаси оширилади;

475 та санитария-эпидемиология хазмати муассасалари реконструкция қилинади, капитал таъмирланади ва жиҳозланади;

COVID-19 инфекциясини аниқлаш учун тест ҳажми амалдаги кўрсаткичга нисбатан кўпайтирилиб, 500 мингта тест синовлари ўтказилади;

республикада тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун 2021 йил 1 октябрга қадар 1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситалари харид қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
44.8K views13:13
Ochish/sharhlash
2021-05-27 14:13:46
#Биласизми

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар берилади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.9K views11:13
Ochish/sharhlash
2021-05-27 12:37:31
#Совринли_викторина

Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилмоқда.

Навбатдаги “Совринли викторина” жорий йилнинг 31 май куни соат 12:00 да бошланиб, 12:15 га қадар давом этади.

Иштирокчилар бу сафар бола ҳуқуқига оид жами 25 та тест саволларига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Тест саволларига энг кўп ва қисқа муддатда тўғри жавоб берган иштирокчилар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

Тест ўтказиладиган манзил ҳаволаси @huquqiyaxborot телеграм каналида қўшимча эълон қилинади, канални кузатиб боринг!

Ҳуқуқингизни билинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.9K views09:37
Ochish/sharhlash
2021-05-27 10:04:33
#2021_йил_1_июндан

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида яратилган “Соғлом турмуш тарзи” платформаси тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
103.0K views07:04
Ochish/sharhlash