Kanal manzili:
Toifalar:
Siyosat ,
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
218.46K
Kanalning ta’rifi
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 16
2024-04-09 09:32:55
#Биласизми
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг
(сменанинг) давомийлиги
барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (
масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки
ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.8K views06:32
2024-04-09 07:00:01
#Кун_тарихи
9 апрель (1336 йил)
Буюк аждодимиз
Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.9K views04:00
2024-04-08 16:24:04
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги
ҳуқуқлари бекор қилинган:
солиқ тўловчининг
ҳудудига кириш; солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини
кўздан кечириш; солиқ тўловчидан
ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини
олиб қуйиш. Бундан ҚҚС суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари мустасно.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
17.2K views13:24
2024-04-07 12:00:00
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи
мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатг
а транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва
5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик т
ранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса,
10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши
1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.2K views09:00
2024-04-07 09:00:00
#Биласизми
Резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон
божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилган.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.5K views06:00
2024-04-06 10:30:00
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда
мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини белгиланган миқдорларда
экспорт қилишга рухсат берилган. Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи (ТИФ ТН коди 1512) ҳамда
аралаш ёғлардан (ТИФ ТН коди 1517 90 910 0) ташқари бошқа
ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш
(экспорт қилиш) бўйича
чекловлар бекор қилинган.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
12.8K views07:30
2024-04-06 08:00:00
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
ҳақ тўланадиган жамоат ишлари таризидаги маъмурий жазо қуйидаги шахсларга нисбатан қўлланилмайди:
пенсия ёшига етган шахсларга;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;
ҳомиладор аёлларга;
уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга;
биринчи ва иккинчи гуруҳ
ногиронлиги бўлган шахсларга;
доимий ишга эга шахсларга;
ҳарбий хизматчиларга.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
24.5K views05:00
2024-04-05 16:19:05
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
1,41 баравари миқдоридаги (1 480 500 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган.
Бу имтиёз
ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган
маълумотнома асосида берилади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.9K views13:19
2024-04-05 14:35:40
#Биласизми
Қонунчиликка кўра,
аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган
кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича
фоизлар ва неустойка ҳисоблаш тўхтатилиши белгиланган.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36.9K views11:35
2024-04-04 16:19:01
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
Қонунчиликка кўра, товушли ишоралар
фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:
аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида
огоҳлантириш учун; зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг
олдини олиш учун. Юқорида кўрсатилган
ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш
тақиқланади. Шунингдек,
товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш,
БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.3K views13:19