Get Mystery Box with random crypto!

Huquqshunos. Uz

Telegram kanalining logotibi huquq_ustvor — Huquqshunos. Uz H
Telegram kanalining logotibi huquq_ustvor — Huquqshunos. Uz
Kanal manzili: @huquq_ustvor
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.63K
Kanalning ta’rifi

Bizning xizmatlarimiz!
📚Yuridik yordam:
📜Huquqiy maslahatlar:
📝Ariza va shikoyatlar yozish:
Наши услуги!
⚖ Юридическая помощь:
⚖ Юридические консультации
Кanal: @huquq_ustvor
Murojaat va Huquqiy yordam uchun advokat
@Lawyer_u_z_b

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-03 12:09:52 #қизиқарли

#Савол:
 
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

#Жавоб: 
- Мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар-органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;

- нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави;

- таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш ҳақидаги, раҳбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси;

- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
228 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-10-03 05:31:27 #ФХДЁ

#Савол:№2
 
Васиятнома сир сақланадими?

#Жавоб: 
Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан нотариус, васиятномани тасдиқловчи бошқа мансабдор шахс, шунингдек васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқаро мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмунига, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
131 views02:31
Ochish/sharhlash
2022-10-03 05:27:23 #мехнат_ҳуқуқи.

#савол№2
  Мен хусусий корхонадан иш топдим. Мени бир нарса ўйлантираяпти: агар
менинг ходим сифатидаги ҳуқуқларим нодавлат, яъни хусусий ташкилотда
бузилган бўлса мен ёрдам сўраб ваколатли ташкилотларга мурожаат қила
оламанми?

#Жавоб
Албатта мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар
ва ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан
татбиқ этилади.
Сиз ишга жойлашмоқчи бўлган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам
давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча
ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва иш берувчи
ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Бироқ, шуни эътиборга
олиш лозимки, барча ташкилотлар Конституция ва Меҳнат кодексига зид
бўлмаслиги зарур бўлган, ўзларининг ички тартиб қоидаларини ўрната
олдилар.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
115 views02:27
Ochish/sharhlash
2022-10-03 05:22:56 #ОИЛА_Ҳуқуқи

#савол№2
Алимент тўлаш тартиби
Менинг бир опам эридан ажрашган эди, битта фарзанди бор. Бола онаси билан қолган. Собиқ эри давлат
ишида ишлайди яқинда эрига иш ҳақи тўланмайдиган таътил берилди. Алиментни тўлаш тартиби
қандай бўлади энди?

#Жавоб:
Ўзи аслида, ҳозирги синов даврида ҳар қандай оилавий низолар барҳам топиши керак, биринчи
навбатда, оталар ўз оилаларига, аҳли аёлига ҳамда фарзандларига ғамҳўрлик қилиши шарт бўлган вақт
ҳозир.Шунга қарамасдан, ушбу саволингизга жавоб бериб ўтамиз.
Оила кодексининг 139-моддасига асосан:

– алимент қарзи алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан
ундирилади;

– иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромад етарли бўлмаганда, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг
банклар ва бошқа кредит ташқилотларидаги ҳисобваракларида турган пул маблағидан,
тижорат ва тижоратчи бўлмаган ташқилотларга шартнома асосида ўтказилган пул маблағидан
ундирилади, мулк ҳуқуқининг ўтишига олиб келувчи шартномалар бундан мустасно;

– бу маблағ етарли бўлмаганда ундириш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг қонун бўйича
ундириш қаратилиши мумкин бўлган ҳар қандай мол-мулкига қаратилади.
Юқоридаги қоидаларга асосан, жорий алимент тўловини ундириш учун қарздор (ота)нинг иш ҳақи етарли
бўлмаса, ундирув унинг бошқа мол-мулкларига (масалан, омонатдаги пулларига, уйидаги телевизорига,
мол-ҳолига ва хоказо) каратилиши мумкин бўляпти.

Бу вазиятда, алимент олувчи она ундирув ишларини олиб бораётган Мажбурий ижро бюроси бўлимига
ундирувни қарздорнинг бошқа мулкига каратиш тўғрисида ариза ёзиши керак бўлади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
107 views02:22
Ochish/sharhlash
2022-10-02 23:54:57
SUBYEKTIVчилар 16 ёшида қотиллик учун қамалган бегуноҳ бир фуқаронинг 25 йил ўтиб судда оқлангани ҳақида жуда таъсирли лавҳа тайёрлашибди.

Ҳа, адолат учун бутун умр, хатто хаётингни тикиб бўлсада курашсанг ҳам арзийди.

Тасаввур қилинг, ўзимизда ҳам бегуноҳ жазоланганлар ёки аслида айбсиз қамоқхоналарда жазо ўтаётганлар қанчадан-қанча. Адолат тиклангани яхши, лекин кетиб бўлган ёшликни, ўтиб бўлган умрни қайтариб бўлмайди барибир. Эҳҳҳ!

https://t.me/huquq_ustvor
111 views20:54
Ochish/sharhlash
2022-10-02 22:36:10 #СаволННТ тушунчаси?

#Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Конуннинг 2 моддасига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
307 views19:36
Ochish/sharhlash
2022-10-02 22:31:05 #биласизми

#Савол
Баъзан фуқаролик паспортини маълум бир манфаатдорлик эвазига гаровга бераётган шахсларни кўриб қоламан. Айтингчи, фуқаролик паспортини гаровга бериш ёки уни гаровга олиб қўйиш қонунан мумкинми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Ва­зирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қаро­ри  билан тасдиқланган Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси­нинг био­метрик паспортини ва 16 ёш­га тўлмаган шахслар учун фуқа­ролиги бўлмаган шахслар­нинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом та­ла­бига кўра, фуқаро ёки фуқа­ролиги бўлмаган шахс ва улар­нинг қонуний вакиллари паспорт ва ҳаракатланиш ҳуж­жатини эҳтиётлаб сақлаши ке­рак. 

Пас­порт ёки ҳаракатланиш ҳужжа­тини олиб қўйиш (Ўзбе­кистон Республикаси қонун ҳуж­жат­ларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шу­нингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқ­ланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғри­сидаги кодекснинг тегиш­ли моддасига кўра, фуқаролар­дан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки пас­портларни гаровга олиш энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
309 views19:31
Ochish/sharhlash
2022-10-02 22:17:15 #ФХДЁ

#савол №1

Қайси холларда бир тарафнинг аризаси билан никохдан ажратиш ишлари кўрилиши мумкин?

#Жавоб

Оила кодексининг 43-модда биноан Эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратиш
Агар эр-хотиндан бири:
суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

Агар болалар ҳақида, эр-хотиннинг биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр (хотин)га таъминот бериш учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса, улар никоҳдан суд тартибида ажратилади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
318 views19:17
Ochish/sharhlash
2022-10-02 22:00:56 #ОИЛА_Ҳуқуқи

#савол№1

Фарзандликка олиш
Васийлик ва ҳомийлик орқали фарзанд олмоқчи бўлсам лекин бола бошқа вилоятдан бўлса унда мен
қаерга мурожаат қилишим керак ёки қанақа ҳужжатлар тақдим этишим керак.

#Жавоб:
Болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва
ҳомийлик органининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг
манфаатига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан фарзандликка
берилади.
Фуқаролик процессуал кодексинипг 298-моддасига кўра Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза
болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка
олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар)
судига берилади.
Демак, сиз фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига ариза билан мурожаат қилишингиз керак
бўлади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
281 views19:00
Ochish/sharhlash
2022-10-02 21:53:02 #мехнат_ҳуқуқи.

#савол №1.
Мен 1995 йилдан бери механик бўлиб ишлайман. Билишимча, ўша пайтда
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда эди. Бу менинг ҳуқуқларим ҳали
ҳам эски қонун билан кафолатланиши лозим, деганими?

#Жавоб
Йўқ, ундай эмас. Сизнинг ҳуқуқларингиз 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган
ҳамда 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси билан кафолатланади. Аввал амалда бўлган Меҳнат тўғрисидаги
қонунлар кодексидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси меҳнат муносабатларини бозор муносабатлари шароитларида тартибга
солишга қаратилган. У меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга
солиш соҳасини сезиларли даражада кенгайтирди. Сиз меҳнат фаолиятингизни
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда бўлган пайтда бошлаганингизга
қарамасдан, янги қабул қилинган Меҳнат кодекси амалга киритилган пайтдан
бошлаб, сизнинг меҳнатга оид муносабатларингиз унинг ҳуқуқий тартибга солиш
доирасида бўлади. Меҳнат кодекси амалга киритилгандан кундан эътиборан
меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг
Меҳнат кодексига зид бўлмаган қисми қўлланилади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor
288 views18:53
Ochish/sharhlash