Get Mystery Box with random crypto!

#мехнат_ҳуқуқи. #савол№2   Мен хусусий корхонадан иш топдим. | Huquqshunos. Uz

#мехнат_ҳуқуқи.

#савол№2
  Мен хусусий корхонадан иш топдим. Мени бир нарса ўйлантираяпти: агар
менинг ходим сифатидаги ҳуқуқларим нодавлат, яъни хусусий ташкилотда
бузилган бўлса мен ёрдам сўраб ваколатли ташкилотларга мурожаат қила
оламанми?

#Жавоб
Албатта мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси
мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар
ва ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан
татбиқ этилади.
Сиз ишга жойлашмоқчи бўлган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам
давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча
ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва иш берувчи
ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Бироқ, шуни эътиборга
олиш лозимки, барча ташкилотлар Конституция ва Меҳнат кодексига зид
бўлмаслиги зарур бўлган, ўзларининг ички тартиб қоидаларини ўрната
олдилар.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor