Get Mystery Box with random crypto!

#биласизми #Савол:  Баъзан фуқаролик паспортини маълум бир м | Huquqshunos. Uz

#биласизми

#Савол
Баъзан фуқаролик паспортини маълум бир манфаатдорлик эвазига гаровга бераётган шахсларни кўриб қоламан. Айтингчи, фуқаролик паспортини гаровга бериш ёки уни гаровга олиб қўйиш қонунан мумкинми?

#Жавоб
Ўзбекистон Республикаси Ва­зирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қаро­ри  билан тасдиқланган Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси­нинг био­метрик паспортини ва 16 ёш­га тўлмаган шахслар учун фуқа­ролиги бўлмаган шахслар­нинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом та­ла­бига кўра, фуқаро ёки фуқа­ролиги бўлмаган шахс ва улар­нинг қонуний вакиллари паспорт ва ҳаракатланиш ҳуж­жатини эҳтиётлаб сақлаши ке­рак. 

Пас­порт ёки ҳаракатланиш ҳужжа­тини олиб қўйиш (Ўзбе­кистон Республикаси қонун ҳуж­жат­ларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шу­нингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқ­ланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғри­сидаги кодекснинг тегиш­ли моддасига кўра, фуқаролар­дан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки пас­портларни гаровга олиш энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor