Get Mystery Box with random crypto!

#мехнат_ҳуқуқи. #савол №1. Мен 1995 йилдан бери механик бўли | Huquqshunos. Uz

#мехнат_ҳуқуқи.

#савол №1.
Мен 1995 йилдан бери механик бўлиб ишлайман. Билишимча, ўша пайтда
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда эди. Бу менинг ҳуқуқларим ҳали
ҳам эски қонун билан кафолатланиши лозим, деганими?

#Жавоб
Йўқ, ундай эмас. Сизнинг ҳуқуқларингиз 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган
ҳамда 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси билан кафолатланади. Аввал амалда бўлган Меҳнат тўғрисидаги
қонунлар кодексидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси меҳнат муносабатларини бозор муносабатлари шароитларида тартибга
солишга қаратилган. У меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга
солиш соҳасини сезиларли даражада кенгайтирди. Сиз меҳнат фаолиятингизни
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда бўлган пайтда бошлаганингизга
қарамасдан, янги қабул қилинган Меҳнат кодекси амалга киритилган пайтдан
бошлаб, сизнинг меҳнатга оид муносабатларингиз унинг ҳуқуқий тартибга солиш
доирасида бўлади. Меҳнат кодекси амалга киритилгандан кундан эътиборан
меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг
Меҳнат кодексига зид бўлмаган қисми қўлланилади.

Юристга савол юбориш

@Yurist_yordam01bot

@Lawyer_u_z_b

https://t.me/huquq_ustvor