Get Mystery Box with random crypto!

Матбуот баёноти Ўзбек режимини Америка билан алоқаларининг жа | Hizb-uzbekiston.info

Матбуот баёноти

Ўзбек режимини Америка билан алоқаларининг жадаллашуви Россия хавотирларини кучайтирмоқда

Рус ҳукумати ўзбек ҳукуматининг Америка билан алоқаларининг кучайиб бораётганига очиқ реакция билдирди. Бундай реакция Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг 27 ноябрда бошланган Ўзбекистонга ташрифи чоғида ва сафар якуни тўғрисидаги Россия Давлат Думаси сайтида эълон қилинган расмий баёнотда билдирилди. Асосий эътибор Американинг Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолганига қаратилган баёнотда жумладан бундай дейилади: “Америкаликлар қўй терисини ёпиниб келишади, лекин бўрининг иржайиши кўриниб туради, шунинг учун ким келгани ҳаммага тушунарли бўлади”. Американинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонга катта хавф-хатар туғдиришини назарда тутиб бундай дейилган: “Бу ердаги одамлар донишманд, ақлли – бу хат-хабарлар нимага олиб келишини тушунишади”. Володиннинг сафари тугаши билан 1 декабрда РФ Бош вазири Михаил Мишустин ташриф буюрди. У ҳам Володиннинг фикрларига қўшимча равишда Ғарб давлатларини қоралади. Бундан ташқари, Ўзбекистонни Россия ҳукми остидаги ЕОИИга тезроқ қўшилишга тарғиб қилди ҳамда яқинда Путин таклиф қилган Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат газ иттифоқининг зарурлиги ҳақида ҳам гапирди.

Булардан кўриниб турибдики, Ғарб давлатлари, айниқса Американинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда ўз нуфузини кучайтиришга қаратилган ўзаро алоқаларнинг жадаллашуви, турли даражадаги расмийларининг ташрифларидан Россиянинг хавотирлари кучайиб боряпти. Аввалги баёнотларимизда айтганимиздек, Россиянинг Украина билан овора бўлиб қолганидан Америка ва бошқа Ғарб давлатлари фойдаланишлари кутилган эди. Бу амалда ўз исботини топганидан сўнг Россиянинг бугунги реакцияси табиий ҳолдир. У Ўрта Осиёга ҳали ҳам ўзининг “экинзори” сифатида қараб, баланддан туриб муомала қиляпти. Хали ҳам ўзининг буюк давлат эканлиги тўғрисидаги даъволаридан воз кечгани йўқ. Шунинг учун ҳам Володиннинг Ўзбекистон сафаридан сўнг эълон қилинган расмий баёнот жиддий ва таҳдидли оҳангда бўлди. Россия ўзининг мулки деб эътибор қиладиган минтақада Америка ва Ғарбнинг таъсири кучайиб кетишидан қаттиқ қўрқаётганини ошкор қилди. Унинг бу қўрқуви Ўзбекистонни жиддий огоҳлантирувида ўз ифодасини топди.

Дунёни уруш ва бошқа жирканчликларга тўлдираётган Россия ва Америка каби террорчи давлатлар юртларимизни ўз таъсир доирасига киритиб, шу орқали халқимизни қул қилиш ва бойликларимизни талон-тарож қилишни кўзлайдилар. Хоҳ Россия бўлсин, хоҳ Америка бошчилигидаги Ғарб ёки бошқалар бўлсин, ҳеч фарқсиз, улардан биз мусулмонлар учун ҳеч қандай яхшилик йўқ. Куч билан ҳокимиятни эгаллаб олган ҳукмдорларимизни эса, кофир мустамлакачиларни рози қилиб, ўз тахтларида узоқроқ ўтиришдан бошқа ташвишлари йўқ. Шунинг учун биз мусулмонлар анави йирик давлатлар ва уларнинг малайлари бўлмиш ҳукмдорларимизнинг ўзаро тилбириктирувларидан ғафлатда қолмаслигимиз ҳамда ҳақиқий ўзгаришлар фақат Исломий ҳаётни қайта бошлаш орқали бўлишини англашимиз лозим. Фақат Халифалик давлатигина бизни кофир мустамлакачиларнинг ҳукмронлигидан озод қилиб, уларнинг зулм ва зўравонлигидан ҳимоя қила олади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:

«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом-халифа қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими